![](/_nw/86/43879868.jpg)
Саволларингизга Тошкент педиатрия тиббиёт институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Севара Убайдуллаева жавоб қайтаради.
— Чақалоқларга ниқоб тақиш имконияти йўқ, уларни касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин?
— Ҳа, бу тўғри, илк ёшдаги болалар ва гўдакларга ниқобларни тақиб бўлмайди. Агарда оилада кимдир короновирус билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган бўлса, шу билан бирга унда ПЗР тести мусбат кўрсаткичга эга бўлса, албатта, катталар ниқобларни тақиб юришлари зарур ҳамда максимал равишда онани ҳам, болани ҳам бу бемордан ажратиш, алоҳидалаш керак, яъни бошқа хонага ёки бошқа уйга ўтказиш керак.
Агар она болани кўкрак сути билан боқаётган бўлса, қўлларни 20 сониядан кўп совун билан ишқалаб ювиш, ниқоб тақиш каби шахсий гигиена ва карантин қоидаларига риоя қилган тарзда давом эттириши мумкин.
— Имконияти чекланганларга алоҳида тавсиялар мавжудми?
— Касалланган даврда умумий амалиёт шифокори назорати остида уйда даволаниши мақсадга мувофиқ. Агарда касаллик зўрайса ва бемор аҳволи оғирлашса, белгиланган тартибда махсус бригада чақиртирилиб — стационар даволанишга юборилади.
Тузалиб чиққанидан сўнг, ўз оилавий шифокори/умумий амалиёт шифокори уларда «Д» назоратини давом эттираверади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|