Seshanba, 31.12.2024, 02:30
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 5
Mehmon: 5
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Noyabr » 25 » БЎЗ ЙИГИТНИНГ МУҲАББАТИ…

09:00
БЎЗ ЙИГИТНИНГ МУҲАББАТИ…
Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнингелкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди.

— Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган, синглим!.. Шунинг учун эрингизнинг ишлари юришмаяпти. Иши юришмагандан кейин хотинга қарагиси келармиди…

— Нима қилай, опа? — Сонияга ёшли кўзларини умидвор тикиб сўради аёл. — Тўйиб кетдим бу дунёдан. Ахир, бир яхши бозор қип келаётувдилар хўжайиним. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимиздайди. Энди бўлса…

— Хавотир олманг! — уни юпатган бўлди Сония. — Иложи йўқ нарса бораканми дунёда?!. Ҳозир сизга тутатқи қилиб бераман. Бориб уй ичларига тутатасиз. Кулини бўлса, эрингиз босиб ўтадиган остона остига сепасиз.

— Шу билан… Ишларимиз юришиб кетадими яна?.. Хўжайинимнинг кўнгли исийдими менга?..

Сония фолбин беихтиёр кулиб юборди.

— Вой соддагина-ей!.. Битта тутатқиминан иш юришиб кетаверса, менинг нима ҳожатим қолади буерда?.. Тутатқи вақтинча жинларни сал нари ҳайдайди. Сиз эртага битта оқ қўй олиб келасиз. Думбалигина бўлсин. Ана ўша оқ қўйни менинг ҳовлимда сўямиз-да, қонига дам солиб бераман. Кўрибсизки, ҳаммаси жойига туша бошлайди… Қўрқманг, ҳали олдимга бир ойлар қатнашингиз зарур. Тағин… Ўзингиз биласиз. Менга барибир…

— Бу нима деганингиз, опа? Боримни бераман сиздай дуогўй хотинга!.. Хўжайиним қайтса, ишлари жой-жойига тушса, бас!.. Битта қўй экан-у, агар ҳаммаси яхши бўп кетса, зар-кимҳобга кўмиб ташлайман сизни…

Бу гап Сонияни янада жонлантириб юборди шекилли, бошқа мижозларга банд тугиб берадиган қирқинчи ипини бир четга суриб, қалинроғини — ўнинчи ипини қўлига олди ва озгинасини узиб олгач, тағин пичирлаб ўзича дуо ўқишга тушди.

— Мана, синглим, манави бандни эҳтиёт қилинг! Айтганимдай уйга бориб албатта тутатиб юборинг!..

Аёл бандни чўнтагига жойлагач, сумкачасини ковлаштириб ичидан бир даста юзталик чиқарди-да, қимтинибгина фолбиннинг қўлига тутқазди.

— Худо йўлигами? — ҳар қачонгидай пулларни шолчанинг остига тиқаркан сўраб қўйди Сония.

— Ҳа, опа, Худо йўлига!.. Насиб бўлса, ҳали алоҳида рози қиламан сизни!..

— Бўпти, яхши боринг!.. Айтганча, ташқарида яна кимдир турибди чоғи. Киритиб юборарсиз!..

 

ХАЁЛНИНГ БУЗИЛИШИ

 

Мижозлар олдига кириб келганда Сония ҳеч қачон ўрнидан турмасди. Ўтирганерида боши билан салом-алиқ қилиб қўя қоларди. Аммо… Остона ҳатлаб ичкарига кирган бу шеркелбат йигитни кўриб негадир ўрнидан туриб кетди ва шоша-пиша рўмолини бошига солди…

— Келинг, ука!.. — деди мулойим овозда. — Қани, ўтиринг!..

Тахминан ўн тўққизларга қадам қўйиб-қўймаган йигит фолбин кўрсатганерга уялибгина чўкди.

Фолбиннинг кўзлари йигитни бошдан-оёқ кузатар, лаблари титраб-титраб қўярди.

— Опа, менинг исмим Баҳодир. — дея гап бошлади йигитер чизиб. — Сизни қулоқма-қулоқ эшитиб келдим.

— Нима бўлди? — ўзгача меҳр билан Баҳодирга тикилиб сўради Сония.

— Кейинги пайтларда ёмон ухлайдиган бўп қолдим. Кечалари тушимга ҳар хил қўрқинчли маҳлуқлар кириб ҳамла қилишади…

— Вой мен ўлиб қўя қолай!.. — ачинганнамо бош чайқади Сония. — Шундай йигитни қайси ярамас маҳлуқ қўрқитаркин?.. Ё бирор ёмон жойга сийиб қўйганмидингиз?..

Баҳодир бундай уятли сўзларни аёл кишидан ҳеч эшитмаган эканми, уялиб кетди.

— Вой, нега уяласиз? — кулди Сония йигитгаер остидан маъноли боқиб. — Уяти бор эканми? Жинлар макон қурганерларга сийиб қўйилса, улар аччиқланишади. Балки, шунинг учун ҳам тушингизда безовта қилишаётгандир?..

— Билмадим…

— Сизни ўзи буерга ким юборди?

— Аям.

— Қайси қишлоқдансиз?

— Бордонқишлоқдан.

— Шунақами?..

Сония бирдан жимиб қолди. Шу кўйи икки дақиқалар сукут сақлади…

Шу алфозда қўлидаги тасбеҳ доналарини уёқдан-буёққа суриб пичир-пичир қилиб олди.

— Қаранг, Баҳодиржон, — деди ниҳоят бошини кўтариб. — Сизга мендан бошқаси ёрдам беролмас экан!

— Шунинг учун ҳам аям сизнинг олдингизга юборди-да! — бирдан жонланиб кетди Баҳодир. — Жон опа, бир нарса қилиб мени шу балодан халос қилинг!..

— Хўп… Фақат… Мен ўзимни тайёрлаб олишим зарур. Ҳозирча бирпас ташқарига чиқиб ўтира турасиз. Ўзим чақирганда кирасиз.

— Хўп бўлади!..

Баҳодир даст ўрнидан турди-да, ташқарига йўл олди. Юзларидан мамнунлиги аниқ сезилиб турарди…

 

АЗОБДА ҚОЛДИМ, ХУДО!

 

— Нима қилсам экан? — йигит чиқиб кетгач, кўнглидан ўтказди Сония. — Олти йилдан бери эркакларга талпинаман. Эримникидан ҳайдалганимдан берисига азобланаман. Қишлоқчилик қурсин! Ўзингга ёққан эркаккаям мундай очилиб ичингдагини гапира олмасанг! Кечалари тўлғониб, қийналиб чиққанларингни ким ҳам билсин?.. Йўқ, энди мақсадимни амалга оширмасам бўлмайди. Худодан ёшгина, гўлгина йигитга йўлиқтиргин дея нола қилганларим мана-манаетгандай бўлиб турибди. Ўзиетказгани аниқ бўп турибди. Қандай қилиб қўлдан чиқарай?.. Майли, мени бузуққа чиқаришсин!.. Фолбинлар одамларнинг наздида шундоғам бузуқ. Қолаверса, бир марта… Ҳа, икки қишлоқ наридан келган Нормат исмли ярамас йигитнинг мени алдаб кетганлари, сизни яхши кўраман деб боримни ўмариб қочганлари, кейин… ғинг десанг шармандангни чиқараман!, дея қўрқитганлари ҳали вери эсимдан чиққанича йўқ… Бас, ўшанинг аламиниям мана шу йигитдан оламан. Шундай қўлимга қўндирволайки, уйимдан кетолмай қолсин!.. Мен нима десам, шуни бажарадиган бўлсин! Ахир, менам аёлман. Шу йигитни ўзимга қаратволсам, кўнглимни хушлаб юрар… Қоматим кимникидан кам?.. Ҳа-а, ҳозир кийимимни алмаштириб, кўзларини ўйнатвораман!..

— Ҳой, Баҳодиржон, кираверинг!.. — дея қичқирди ўтирганерида Сония. — Ҳа, келинг-чи, ўтиринг-чи!.. — Баҳодир атлас кўрпачага ўтириб фолбинга умидвор тикилиб қаради.

— Биласизми, ука, — аста гап бошлади Сония, — боя айтганимдай, сизнинг ичингизга ҳаром-хариш жинлар маҳкам ўрнашиб олишибди.

— Энди нима бўлади?.. Уларни ҳайдаб бўлмасмикан?

— Нега бўлмас экан? Бўлади. Фақат…

Сония калтагина кўйлаги этагини секин юқорига тортиб қўйди. Бу ҳаракатини, шубҳасиз, Баҳодир ҳам пайқади. Кўзлари оппоқ сонларга тушиб, айбдорларча бошини эгди-да, бир-икки қисқа-қисқа йўталиб қўйди.

— Фақат… — давом этди Сония кулимсираб. — Ифлос жинларни ифлос йўлминангина ҳайдаш мумкин.

— Қ-қандай?..

— Бунинг учун сиз… Менминан бир марта ётиб қўйишингиз лозим.

— Н-нима?.. Тушунмадим…

— Умрингизда ҳеч аёл кишини қучоқлаб ётганмисиз?

— Й-йў-ўқ…

Баҳодир дув қизариб кетганди. Уни йўлга олиш анча осон эканини ҳис қила бошлаган Сония янада тетиклашди.

— Мана, кўрдингизми? Бу жинлар шу қадар ифлоски, агар мени қучоқлаб ётмасангиз, сира ичингизни тарк этишмайди. Ётиб бўлгандан кейин мен чўмилмасдан олдин сизнинг ичингизга зарур жодуларимни йўллайман. Кўрибсизки, шу заҳотиёқ халос бўласиз-қўясиз…

— Б-билмадим… Қандай бўларкин, опа?.. Сира ундай иш қилмаганман…

— Қўрқманг, париларим иккаламизга тепадан туриб никоҳ ўқиб қўйишади. Бу никоҳ бир умргаетади. Шундай бўлгандан кейин иккиланиб ўтиришдан нима фойда?.. Қани, яхши йигит, мени қучоқланг-чи!.. Қўрқманг, тишлаб олмайман!.. Кела қолинг!..

Сония ҳиринглаб кулганча Баҳодирни бағрига тортди. Йигит димоғида аёлнинг ёқимли ҳидларини туйиб завқлана бошлаган бўлса-да, тиззалари, Сониянинг белидан қучган қўллари титраб-титраб қўярди…

 

«МЕН СЕВГИЛИМНИ ДЕЙМАН!»

 

— Болажоним, келдингми? Сония фолбин кўриб қўйдими сени?.. — Баҳодир ҳовлига кириб келиши билан онаси Саломат опа уни саволга кўмиб ташлади. — Нега титраяпсан? Гапирсанг-чи мундоқ!.. Фолбин нима деди?

— Зўр фолбин экан, — майин жилмайиб қўйди Баҳодир. — Тан бердим. Эртага яна бораман.

— Нима бўлган экан сенга? Шундан гапир, болам!..

— Ичимга харом-хариш жинлар ўрнашиб олган экан.

— Ана, айтмадимми? — деди Саломат опа. — Сен қурмағур ёнғоқ-понғоқнинг тагига сийиб қўйгансан!

— Опаям шу гапни айтди.

— Нима деди?..

— Сиз айтган гапларни айтди-да! Батафсил гапиришим шартми?

— Бўпти, ўша фолбиндан қолма! Қачонгача ёнингга кириб тинчлантириб ўтираман?.. Шунча юрагимни ёриб келганинг ҳаметар!.. Ундан кўра, ихлосминан қатнасанг, тузалиб кетасан. Мен ҳозир тағин Салима холангникига бориб келай!.. Ишни пишитиб турмасам, Мухлисани биров илиб кетади.

— Э, йўқ, — онанинг йўлини тўсди Баҳодир, — кераги йўқ. У қиз менга ёқмайди…

— Вой, нимага?.. Қиз боланинг яхши-ёмонлигини сен қаердан биласан?..

— Мен… Эна, ўзимнинг танлаганим бор.

— Нима?.. Ким?.. Нимага шунчадан бери ғиқ демадинг?.. Ким ўзи? Айт!..

— Кейин айтаман, эна!

— Кейин-пейинингни билмайман. Сен тенгилар аллақачон уйланиб бўлишди. Йигирмага кираяпсан, ахир!.. Ёлғизгина боламсан. Менам келин кўрсам, ишимни қўлимдан олса дейман!.. Бўл, айт, ҳозироқ совчиликка бораман!..

— Ҳозир айтолмайман, — тескари қаради Баҳодир. — Кейин айтаман…

Баҳодир бошини қашиганча хонасига кириб кетди. Саломат опа бўлса, шундай камсуқум, индамас ўғлининг танлагани бор эканига сира ишонгиси келмасди…

 

ҲИЖРОНИНГДА КУЙДИМ, СОНИЯ!

 

Туйқусдан аёл тафтини туйиб қўйган йигитга дастлабки лаҳзаларда жуда қийин бўлади. Юрак уриши тобора тезлашиб, аъзойи бадани қизиб боради. Айниқса, бу сеҳрдан ҳийла узоқлашганини ҳис қила бошласа, ўзини қўярга жой тополмайди…

Баҳодир ҳам хонасига кириб ёнбошлагандан Сониянинг эркалашларини, эҳтирос билан нафас олишларини соғина бошлаганди. Ҳозир… Ҳозир у хонасига сиғмасди. Ҳадеганда энтикиб, уйдан чиқиб кетгиси, югурганча Сониянинг қучоғигаетгиси келарди.

Бироқ… Қишлоқчилик. Бир кунда икки марта ёлғиз аёлникига борганингни кўришса, одамлар дарров гап чиқаришлари ҳеч гапмас. Гарчи фолбинникига келганингни билишса-да, барибир шубҳаланишлари аниқ…

Шу кўйи кунни кеч қилди. Кўнглига ҳатто овқатейиш ҳам сиғмасди. Фақат ва фақат қоронғи тушишини, онаси уйқуга кетишини кутарди…

Мана, ниҳоят кутилган онлар яқинлашиб, кўчалардаги бақир-чақирлар тинди.

Баҳодир секин ҳовлига чиқиб Саломат опанинг хонасига кўз ташлади. Чироқ ўчиқ. Демак, ухлабди. Энди бемалол кетаверсаям бўлади…

У шошилинч ётоқхонаси эшигига қулф урди-ю, кўчага ўзини урди…

— Сиз?.. — Шу тобда Сония эндигина қозон-товоқларни ювиб, ётоғига кирмоқчи бўлиб турганди. Томорқа томондан ҳансирай-ҳансирай ҳовлига кириб келган Баҳодирни кўриб кўзлари ёниб кетди. — Ярим кечаси нима қилиб юрибсиз?..

Шу саволни беришга-берди-ю, ўзи ҳам бу йигитни кун бўйи кутганларини эслаб лабини тишлади. — Ҳа-я, сиз… Ахир… Келишингиз лозим эди шундоғам!..

Сония «меҳмон»ни дарҳол ичкарига олиб кирди. Ўзи эса, чопиб дарвозахонага чиқди-да, кўчани кузатди. Ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, титраб-қақшаб дарвозани беркитди…

— Мен… Сиздан ҳомиладорман! — Бу бўз йигитни янада ўзига боғлаб олиш йўлидаги иккинчи усул эди. Сония кўзларини юмганча ўринда ётган Баҳодирнинг юз-тузилишига назар солди…

Қизиқ, қўрқиб кетади деб ўйлаганди. Қимирлаб ҳам қўймади. Ҳали ақлиетмайди шекилли…

— Ҳой, яхши йигит, эшитаяпсизми? Мен сиздан ҳомиладор бўп қолдим деяпман! Энди нима қиламиз?

— Нима қилардик? — пичирлаб қўйди Баҳодир…

Лекин кутилмаганда нимадир эсига тушгандек сапчиб ўрнидан туриб кетди.

— Нима дедингиз? Қ-қанақасига? Ҳали тўққиз ой бўлмади-ку!..

Бу гапни эшитиб Сония кулиб юборди.

— Оббо соддагина-ей!.. Тўққиз ойда туғади-ку одам!..

— Ҳозир-чи? Ҳозир туғмайдими?

— Йўқ, албатта.

Баҳодир бошини чангаллаганча индамай қолди…

— «Ҳа-а, ана эндиетиб борди, — хаёлидан кечирди Сония. — Бемалол шартларимни қўяверсам бўлади…»

— Хўш, нима қиламиз? — сўради у тўсатдан жиддий тортиб. — Ҳадемай қорним чиқиб қолса, одамларга, қўни-қўшниларга нима деб тушунтираман?

— Мен нима қилишим керак? Айтинг!

— Домла чақириб никоҳлаб оласиз!

— Домла?.. Ўзингиз… Бизни тепадан туриб никоҳлаб қўйишган дегандингиз-ку!..

— Тўғри, аммо бунга бошқаларни ишонтириб бўлмайди. Агар мачитдан домла айтиб никоҳ ўқитволсак, ким келиб сўрагандаям мен қўрқмасдан сизни кўрсатавераман.

— Э, йў-ўқ, — даст ўрнидан туриб кийина бошлади Баҳодир, — энам билиб қолса, теримга сомон тиқади.

— Қаёққа? — унинг икки билагидан тутиб ўзига қаратди Сония. — Қочиб қолмоқчимисиз?.. Қилғиликни қип қўйиб мени ташлаб кетмоқчимисиз?.. Қани, ётинг!..

— Нимага?

— Нимага бўлса ўшанга, ётинг!..

— Нима қиламан ётиб?

— Сизга бекордан-бекорга танамни топшириб қўйибманми? Кечалари ёнимда ётасиз, мени эркалаб чиқасиз деб шу ишга қўл урганман. Бўпти, қўрқманг, ҳомилани ўзим бир амаллаб йўқ қиламан. Ётинг-чи қани!.. Бугун сизнинг бир адабингизни берай!..

 

ЎНГИДАН КЕЛГАН ТУШ

 

Қачон уйқуга ётишди, ёдида йўқ. Баҳодир қотиб ухлаб қолган экан. Тушида бепоён, яйдоқ бир чўлда юрганмиш. Шу қадар чанқаганмишки, қанча югурибелмасин, ҳеч қаердан қудуқ тополмасмиш…

Шу пайт узоқдан туяетаклаган бир аёл кўринибди. Қувониб кетган Баҳодир ўша тарафга қараб чопиб кетибди…

Афсуски, яқин келганда…

Аёлнинг сочлари ёйиқ, юзларини тириш босган, билакларидаги оқ доғларга қараганда, пес эди…

— Сен бола кимнинг қизиминан ётиб юрганингни биласанми? — Баҳодиретиб келиб нафасини ростламасдан дўқ ура кетди аёл. — Муштдай бошингдан аёлнинг қўйнига киришни ким қўйибди сенга?..

— Нима ишингиз бор? — деди Баҳодир аччиқланиб. — Бу менинг ишим.

— Ҳе гижинглаган отга ўхшамай ўлгур!.. Жодугар қарғамаган-да сен ҳезалакни!.. Шошмай тургин сен!..

Баҳодир кўрдики, аёл туя устига осилган хуржундан йўғон бир хода чиқарди.

— Мана сенга!.. Суякларингни синдириб итларгаедирмасам, отимни бошқа қўяман!..

Таёқейиш хаёлида йўқ эди. Бирдан келиб бели аралаш тушган хода зарбидан сакраб кетди.

— Вой-й!.. Вой бели-им!..

— Ҳа бетингдан бузилгур!.. Сен кимларга тортдинг-а?.. Шарманда қилдинг-ку-у!..

Баҳодир навбатдаги зарба бўйни аралаш келиб тушгач, чидолмади. Сесканиб ўрнидан туриб кетди…

Не кўз билан кўрсинки, тепасида Саломат опа қўлида хода тутганча қақшаб турарди…

Баҳодир шундан кейингина билди. У Сонияникида ухлаган экан-у, онаси бу ишидан хабар топибди…

Лекин ҳайрон бўлди. Сониянинг ўзи ичкарида кўринмасди…

 

ҚИСМАТДАН ҚОЧИБ БЎЛМАС

 

Саломат опанинг аҳволига қараб бўлмасди. Сочлари тўзғиган, юз-кўзлари аламдан қизарган ҳолда қочиб бораётган Баҳодирнинг ортидан қон йиғлаб қичқирар, қишлоқ катталари эса, жодугарни қарғашдан ўзларини тия олишмасди.

— Тўхта, ҳой бебош бола! Қаерга қочаяпсан?.. Тўхтасанг-чи!..

— Тўхтамайман!.. — ортига ўгирилиб жавоб қилди Баҳодир. — Сонияни топиб бермагунингизча тўхтамайман!..

— Сен ақлдан озиб қопсан!.. У қанжиқ сени ўзига жодулаб олган! Ҳали ўзингга келсанг, афсус қиласан, яшшамагур!..

— Мен уни яхши кўраман!..

— Бекорларни айтибсан!.. Яхши кўриш нималигини қаердан била қолдинг?.. Тўхта!..

Баҳодир тўхтамади. Шу чопганча қишлоқдан чиқиб икки томони кенг далалардан иборат серқатнов йўлга чиқиб борди…

Саломат опа аллақачон кўринмай кетганди.

— Қайтиб бўпман уйингга! — ҳансирай-ҳансирай сўзланарди у чопишда давом этаркан. — Сонияни дейман!.. Ўлсам ўламанки, ундан воз кечмайман!..

Шу тобда негадир кўнгли ағдарилиб, боши айлана бошлаганини ҳис этди…

Қусмоқчи бўлди.

Ичида ҳеч вақо бўлмагани сабабми, бир-икки тупуриб ташлай олди, холос…

Йигит-да, бош айланишига эътибор бермасликка интилиб, тобора олдинга юрди. Афсуски, бош айланиши тобора кучая бориб…

Баҳодир йўл ўртасига юзтубан йиқилди…

Қанча ётди, Худо билади…

Ҳеч бир товушни, ҳатто, ҳавонинг иссиқ-совуқлигини идрок этмаса-да, юзларига куҳ-куҳлаб урилаётган ёқимли, шабадага ўхшаш бир нарсани ҳис қилиб турарди…

Ёқимли шабада анча вақт эсиб турди чамаси…

Бироқ… Қаёқдан келаяпти у?..

Баҳодир буни ҳам англаб ололмасди…

Бир маҳал унинг кўзлари ўзидан-ўзи очилиб, тепасида бошига оппоқ салла ўраган кекса бир одамни кўрди…

— Ана, ўзига келди бола!.. — дея оҳ тортиб юборди кимдир…

Баҳодир секин ўнг ёнбошига қаради. У йўлда эмас, кимнингдир уйида ётганини билди…

— Мен.. Қаердаман?.. Сония… Сония қани?.. Сизлар кимсизлар?..

— Ҳа, азизлар, — деди тепасида ўтирган қария унинг саволларига жавоб бериш ўрнига ёнидагиларга юзланиб — жодугар бу бечоранинг ичини амалга тўлдириб ташлаган экан. Дўзахи-да фолбинлар!.. Яхшиям вақтида онаси пайқаб қопти онаси. Бўлмаса, бир ойгаетмасди бола!.. Хўп, энди мен борай! Саломатбибига айтинглар, меникига яна икки марта олиб келсин!.. Иншооллоҳ, кўрмагандай бўп кетади!..

 

КЕЙИНГИ ПУШАЙМОН

 

— Худога шукр, сени қайтиб берди!.. — сўрида ёнбошлаб ётганча китоб мутолаа қилаётган Баҳодирнинг бошини силаб қўйди Саломат опа. — Ўша мегажин сендай боламни ўлдириб қўяёзди-я!..

Баҳодир секин китобни ёнига қўйиб Саломат опага кулимсираб қаради.

— Мен сизни маломатга қўйдим-а, эна? — сўради эҳтиёткорлик билан. — Кечиринг!..

— Сира тушунолмайман. Қандай қилиб ўша ярамаснинг домига тушиб қолдинг? Қайсаргина эдинг-ку!..

— Билмадим, эна!.. Унинг гапларини икки қила олмасдим… Севиб қолгандим уни… Бу аниқ…

— Бекорларнинг бештасини айтибсан!.. Севиб қолганмиш… Домланинг гапини эшитдингми?.. Сенга-чи, ифлос қонини ичириб қўйган у! Агар мен билиб қолмаганимда, жувонмарг бўп кетардинг!..

— Ҳа-а, тағин кўргилари кеп қолдими?.. — койиган бўлди Саломат опа.

— Йўғ-е, эна, нималар деяпсиз?.. Энди кўзим очилди. Ишонинг, бундан кейин фолбин зотига яқинлашмайман!.. Улар ёмон бўлишаркан. Уятсиз бўлишаркан!.. Мен билмасдим. Илгари уларни яхши одамлар деб ўйлардим… Адашган эканман. Мен… Йўқ, энди ундайлардан нари юраман. Юзини тескари қилсин ундайларнинг!..

— Кўзинг очилгани рост бўлсин ишқилиб!.. Хўш, энди мен совчиликка бораверайми?..

Баҳодир секин кулиб қўйди.

— Ўзингиз биласиз…

Орадан ўн беш кун ўтиб ўша онаси айтган Мухлиса билан тўйлари бўлди…

Шу куни Саломат опа ичида бир неча ҳафтадан бери сақлаб юрган гапни Баҳодирга шипшитди. Чунки домланинг қайта-қайта дам солишларидан сўнг ўғли ўзига келганига, Сонияни бошқа тилга олмаслигига қаттиқ ишониб қолганди.

— Сония мендан роса калтакларниегач, қишлоқ катталарининг ғазабидан қўрқиб шаҳарга қочиб кетганди…

Йўлда машина уриб кетиб ўлибди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 370 | Qo'shdi: #Yangilik, #новости, #uznews, #habarlar, #news, #newsuz, #ahborot, #Yangiliklar, #xabarlar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Noyabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz