1. Шамол сониясига 30 метр, ёки соатига 117 километр тезликка етса, бўрон деб аталади.
2. Теваракни вайрон қилиш қувватига эга бўронлар асосан тропик иқлимга эга ҳудудларда юзага келади. Улар кўплаб тирик жонзотларниг ёстиғини қуритади.
3. Бўрон нафақат ер, балки атмосферага эга бошқа сайёраларда ҳам мавжуд. Масалан, Юпитерда «Қизил доғ» деб номланган кучли бўрон бир неча асрлардан бери тинмаяпти.
4. Сўнгги икки юз йил ичида бўронлар оқибатида икки миллионга яқин одам ҳаётдан кўз юмган.
5. «Катрина» бўрони ер юзида вайронгарчиликларни келтириб чиқариш бўйича тенгсиз ҳисобланади. У Америкага юз миллиард доллар миқдорида моддий зиён етказган.
6. Бўронлар қутурган маҳал 15 километргача юқорига кўтарилади.
7. Кучли бўронлар асосан океанлар, денгизлар тепасида пайдо бўлади. Қуруқликда юзага келган бўронлар тез фурсатда тўхтаб қолади.
8. Бўроннинг ўрта қисмида шамол мавжуд бўлмайди. Унинг маркази 25-30 километргача бўлган ҳудудга эга бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|