![](/_nw/41/63829559.jpg)
1. Бўрининг эшитиш имкониятлари жуда кенг. У 7-8 километр узоқликдаги товушни ҳам бемалол эшита олади.
2. Бўрилар баъзида ўлаксаларни ейди. Фақат жуда оч қолса, ейишга емиш тополмасагина ўлакса ейишга мажбур бўлади.
3. Бўрининг ёлғизи галасига нисбатан анча хавфсиз ҳисобланади. Ёлғиз юрганда улар жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланади.
4. Бўриваччалар туғилгач, дастлабки 4 ойда катта тезликда вазн йиғади. Янги туғилган бўриваччанинг вазни эса атиги 500 граммга тенг бўлади.
5. Қизил бўри тулкига шу қадар ўхшайдики, кўп ҳолларда одамлар уларни бир-биридан ажрата олмай қийналади.
6. Бўри қўлга ўрганмайди. Ҳатто, қафасда сақланган, уй шароитида яшаган бўлса ҳам барибир кўчага талпинаверади. Фақат чиябўриларни қўлга ўргатиш мумкин. Уларни ит ўрнида боқса бўлади.
7. Бўрининг кўзлари қоронғиликда худди мушукларники каби ёнади.
8. Озоликдаги бўри оч ҳолатда 5 кундан 7 кунгача яшай олади.
9. Бўри бир марта жуфт танлайди ва у билан бир умр бирга бўлади.
10. Бўрининг тишлари шер ва йўлбарсларники каби максимум даражада ўткир эмас. Шунинг учун ўлжасини бир тишлашда ўлдира олмайди. Шунинг ҳисобига ўлжани тириклай ейишга мажбур.
11. Шимолий қутбдаги бўрилар шу қадар кучли иродага эгаки, улар яшайдиган шароитда унча-мунча ҳайвон яшаб қола олмайди.
12. Бўри сувда сузишни ёқтирмайди. Аммо тўғри келиб қолса, бу вазифани аъло даражада удалай олади. Ёши улуғ бўри сувда ўнлаб километрларни тўхтамасдан сузиб ўта олади.
13. Бўри оч бўлса, бир ейишда 8-10 килограмм овқатни паққос туширади.
14. Янги туғилган бўриваччалар дастлабки пайтларда кўр ва кар ҳолатда бўлади.
15. Қора бўрилар итлар билан чатиштириш натижасида дунёга келган. Улар асосан Шимолий Америкада истиқомат қилади.
16. Бўри тунги ҳаёт тарзини кечиради. У керак бўлса бир кечанинг ўзида юз километргача йўл босиб ўтиши мумкин.
17. Агар иккита бўри галаси учрашиб қолса, бу муштлашув билан якун топади. Лекин муштлашувда фақат тўдабошилар иштирок этади. Қай бири енгилса, ўлжасини ғолиб тўдага қолдиради-ю, шериклари билан жўнаб кетади.
18. Бўри мияси ҳажми итникига нисбатан 25-30 фоизга каттароқ бўлади.
19. Бўрининг максимал вазни 86 килограммгача етади.
20. Бўри 4-5 метр юқорига сакрай олади. Югурганда тезлиги соатига 60-65 километргача етади.
21. Янги туғилган бўри боласининг кўзлари мовий рангда бўлади. Орадан бир неча ой ўтгач, жигарранг тусга киради.
22. Урғочи ва эркак бўридан туғилган бўриваччаларни бутун бошли гала тарбия қилади.
23. Бўри одатда одамларга ҳужум қилмайди. Фақат қутурган бўригина ташланиши мумкин. Соғлом бўри одамларни айланиб ўтишни маъқул кўради.
24. Бўрининг ҳид олиш қобилияти ҳам мақтовга лойиқ. У 15-20 километр узоқликдаги ҳидни ҳис эта билади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|