Seshanba, 31.12.2024, 02:32
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 5
Mehmon: 5
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Aprel » 27 » Бўкадаги тилсимот: тунда эшитиладиган ваҳимали овозлар

09:40
Бўкадаги тилсимот: тунда эшитиладиган ваҳимали овозлар
Илгари турли шарпалар ҳақидаги гапларга ишонмасдим. Аммо…
Иш юзасидан Бўкага кўчиб кетдик. Ўз соҳам бўйича фақат шу жойда иш топгандим, холос. Бўка менга таърифлашганидан ҳам яхши жой экан. Айниқса, табиати яхши. Дарахтлар кўп. Борган заҳотим ишга кирдим. Ишхонадагилар билан тез тил топишиб кетдим. Хуллас, ҳамма ишларим кўнгилдагидек кетаётганди. Эрталаб уйдан ишга, кечқурун эса ишдан уйга шошиламан. Кунлар бир-бирини қувиб ўтаверди.

Шундай кунларнинг бирида ишим кўпайиб қолди. Аксига олиб, беморлар олдингидан кўпроқ эди. Битта беморнинг аҳволи кутилмаганда оғирлашиб қолди. Унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун анча ҳаракат қилдик. Бу пайтда бор диққат-эътиборим беморда бўлар, бошқа ҳеч нарсага эътибор қилмасдим, ҳатто вақт ўтаётгани ҳам билинмасди. Шу боисдан атрофга қо-ронғилик ёйилиб бўлганини ишимни тугатганимдан сўнггина билдим. Аммо муҳими бу эмасди. Муҳими беморнинг ҳаётини сақлаб қолганимиз эди. Ўзимда йўқ қувониб касалхонадан чиқдим. Кеч тушган, ҳаво бироз совуқроқ. Уйим эса шифохонадан ярим соатлик йўл. Уйим олдига қатнайдиган йўналишли таксилар ҳам тўхтаб бўлган. Аксига олиб, бирорта машина ҳам кўринмасди. Ҳайрон бўлдим. Чунки, одатда, ярим кечаси ҳам машиналар қатнаб турарди. Аммо ҳозир машина тугул бирорта йўловчи ҳам кўринмасди.

Ноилож пиёда йўлга тушдим. Ҳамма ёмон нарсалар бекорчиликдан пайдо бўлади, деганлари рост экан. Калламга ҳар хил хаёллар келаверди. Айниқса, йўлнинг икки четидаги дарахтларнинг шитирлаши қулоғимга ваҳимали тарзда эшитила бошлади. Аксига олиб, шамол тезлашди-ю, бу ваҳимали овозлар баттар кучайди. Мен эса бунга парво қилмасликка уриндим. Шу пайт телефон жиринглаб чўчитиб юборди. Рафиқам қўнғироқ қилаётган экан.

— Боряпман, — дедим унинг саломига алик олиб, — хавотир олма. Яқинлашиб қолдим.

— Тезроқ келинг, дадаси, — дея ваҳима қила бошлади аёлим, — кечқурун бу ерда ҳар хил ажиналар юраркан, ҳушёр бўлинг, иш-қилиб…

— Жим бўл-э, — уришиб бердим уни. — Мақсадинг мени қўрқитишми ёки далда бўлишми?!

Телефонни ўчириб қўйдим. «Ажинамиш, кап-катта аёлнинг гапини қара. Яна шунақа пайтда ҳам айтасанми?» дея хаёлан койиндим.

Йўлдан ўнгга қайрилдим. Бу ер энг қўрқинчли жой. Дарахтлар кўп. Яна жуда қоронғи бўлади. Бир нарсага ҳеч тушунмайман, кечқурун Ой ҳамма жойга бирдек нур сочади. Лекин айнан шу ер негадир бошқа жойларга қараганда қоронғироқ. Қадамимни тезлатдим. Яна бир-икки да-қиқа шу тезликда юрсам, ўтиб кетаман, қўрқувим ҳам ортда қолади. Шундай хаёллар билан энди қайрилиб бўлгандим ҳамки, кимнингдир қаттиқ кулгиси эшитилди. Таққа тўхтадим. Оёқларим турган жойида қотиб қолди. «Балки, эркаклар гаплашиб ўтиргандир», деб ўйладим. Аммо бу хаёлларим ўзимни овутишдан бошқа нарса эмаслиги кундек равшан эди. Чунки бу жой ҳақида турли ваҳимали гаплар тар-қалган, шунданми, ҳеч ким қоронғида бу дарахтзор орасига қадам босмасди. «Қўрққанга қўш кўринар», деганларидек,  эҳтимол, менинг ҳам қулоғимга эшитилаётгандир», деган хаёлга бордим. Бироз жим турдим, ҳеч нарса эшитмадим. Бу эса менга далда бўлди: «Адашмабман, қулоғимга эшитилибди». Беихтиёр юзимга табассум югурди. Тепаликдан тушиб кетиб, ўша лаҳза қийналиб жон берган, аммо уйғониб кетгач, бу воқеа туш эканлигини билган одамдек қувониб кетдим. Ҳатто овозимни чиқариб:

— Тавба, йўқ нарсадан ҳам қўрқадими одам? — деб ҳам қўйдим.

— Эй, Эшмат, сени қара-ю, нега бундай қиласан-а?

Гапириб бўлганимдан кейин эшитилган бу овоздан чўчиб тушдим. Ён-атрофга қўрқа-писа алангладим. Лекин ҳеч ким кўринмасди. Сўнг секин дарахтзор томонга қарадим. У томонда ҳам жимжитлик. Шу пайт бир дарахтнинг шохи шитирлади. Кейин қандайдир овозлар эшитилди. Фақат бу сафар ҳеч нарсани тушунмадим. Бу овоз одамникими, шамолникими, билиб ҳам бўлмасди. Оёғимни қўлимга олганча югурдим. Кап-катта одам нимадандир қўрқиб, уйига чопиб келса, ғалати кўринади. Шу боисдан уйга келиб, эшикни тақиллатдим-у, ўзимни хотиржам тутишга уриндим. Бироқ аёлим мендаги ўзгаришни сезди.

— Терлаб кетибсизми? — деди хавотир аралаш тикилиб. — Нима бўлди?

— Тинчлик, тинчлик. Шунчаки югургим келди!

Бошқа ҳеч нарса демасдан уйга кириб, кийимимни алмаштирдим. Кейин юз-қўлимни муздек сувга ювдим. Бироз ўзимга келгандек бўлдим.

— Тўғрисини айтинг, нима бўлди, рангингизда ранг йўқ! — аёлим тепамда парвона бўла бошлади.

— Ҳеч нима, ҳаммаси яхши, жуда чарчадим. Ухламоқчиман!

— Овқатланмайсизми?

Шундай пайтда одамнинг томоғидан овқат ўтармиди. Рафиқамга қорним тўқлигини айт-дим-да, жойимга кириб ётдим. Ухлашга ҳаракат қилдим. Чунки бир ухлаб турсам, ҳаммасини унутарман, деб ўйладим. Бунақа вазиятга илгари сира тушмаганим учун мени ваҳима чулғаб олганди. Кўзимни юмдим дегунча ўша дарахтларнинг шитирлаши кўз олдимда гавдаланаверди. Қулоғим остида эса «Эй, Эшмат, сени қара-ю, нега бундай қиласан-а?» деган овоз қўнғироқдек жаранглаб турарди. Бир у ёнимга ағдариламан, бир бу ёнимга. Худди шундай қилсам, ҳамма нарса осон унутиладигандек. Бироқ шу кеча тузук ухлай олмадим. Бир амаллаб тонг оттирдим. Эртаси куни эрталаб эса нонушта қиларканман, хотинимнинг гапи карахт аҳволга солиб қўйди:

— Кеча айтиш ёдимдан кўтарилибди. Нариги маҳаллага таъзияга чиқаркансиз.

— Таъзияга? Нега? Ким ўтибди?

— Эшмат ака деган уста бор эди-ку, Лола опанинг эри. Ўша киши ўтиб қолибди!

— Нима?! Ҳали ёш эди-ку!

— Бу ҳам бир бахтсизлик-да! Кеча кундузи бўкиб ичган экан. Уйига келиб, ухлабди-ю, қайтиб турмабди. Кун иссиғида ичкилик зўрлик қилган, шекилли! Одамлар шунақа дейишяпти.

Лоп этиб хаёлимга кеча кучқурун дарахтзордан эшитилган овоз келди. Демак, бежизга эмас экан-да. Бу овоз чиндан ҳам раҳматли Эшмат аканинг ўлими билан боғлиқмикин?

Шу воқеадан ке-йин яна икки-уч марта муюлишдаги дарахтзор олдидан ўтишга мажбур бўлдим. Аммо бу сафар ҳеч қандай овозлар эшитилмади. Ўша кунги воқеа эса мен учун ҳануз жумбоқ бўлиб қолмоқда.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 223 | Qo'shdi: #Yangilik, #uznews, #xabarlar, #habarlar, #news, #newsuz, #новости, #ahborot, #Yangiliklar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz