TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Бугуннинг одамини ҳайратга солиш анча мушкул. Аммо шундай экзотик мамлакатлар борки, у ерларда кўпгина нарсалар одамнинг ақлини шошириб қўяди. Чунки экзотик мамлакатларда барча-барчаси — одамларнинг турмуш тарзидан тортиб, дунёқарашигача ўзгача ва ҳатто уй ҳайвонлари ҳам биз ўрганганимиздек мушук ёки итлардан иборат эмас. Масалан, Камбожиядаги қишлоқларнинг бирида болакай бўғма илонни асраб олган. Мана, неча йилдирки, исм-шарифи Уорн Самбат бўлган болакай 5 метрли бўғма илон билан бирга яшайди ва улар ажралмас дўст. Одамлар истиқомат қиладиган уйларгача судралиб келадиган илонлар Камбожия аҳли учун унчалик қўрқинчли эмас. Болалар ҳам ёшлигидан илонлар билан ўйнаб катта бўлишади. Уорн Самбат билан ҳам худди шундай воқеа юз берди. Кунларнинг бирида Самбатлар оиласига бўғма илон келиб қолди. Оила бошлиғи илонни ўлдирмади ва уни қайтариб чангалзорга олиб бориб ташлади. Аммо эртасига илон тағин уйда бўй кўрсатди. Катта Самбат бўғма илонни тутиб олди-да, яна ўрмонга ташлаб келди. Бироқ бу ҳолат учинчи марта ҳам такрорлангач судралиб юрувчи жониворни уй ҳайвони сифатида қолдиришга аҳд қилишди. Ўшандан буён Уорн бўғма илон билан бирга ва суюкли жониворига Чамреун деб исм ҳам қўйиб олган. Улар ҳатто бирга ухлашади. Уорн Самбат (у пайти болакай 3 ёшда эди) аввалига илоннинг устига чиқиб олар ва думидан тортиб ўйнарди. Ўтган йиллар давомида Чамреун бирор марта ҳам болага зиён етказмаган. Ҳозир бўғма илоннинг узунлиги 5 метрдан ошади, вазни 100 килограммдан ортиқ. Агар Чамреун хоҳласа Уорнни бемалол ютиб юбориши мумкин, аммо илон негадир бундай қилмайди. Самбатлар эса Чамреунни ўз оилаларига фаровонлик, мўл-кўлчилик ва саломатлик келтирадиган мўъжизавий ҳимоячи сифатида билишади. Болакай ва улкан бўғма илон ўртасидаги ноодатий дўстликни ўз кўзи билан кўриш учун дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар келишади. Самбатлар оиласи илон уларга бахт келтиради, деб ҳисоблашади ва Чамреунга яхшилаб қараб, ўз вақтида унинг қорнини тўйғазишади. Болакай ва бўғма илон ўртасидаги антиқа дўстлик тарихи ана шундай… Manba:24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!
< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222