1. Бўғма илон бошқа қариндошларидан келажак авлодларни тухум қўйиш эмас, балки мушук ва бошқа жониворлар каби ҳомиладорлик даврини бошдан кечирган ҳолда дунёга келтириши билан кескин фарқланади.
2. Бразилия бўғма илони фақат қуруқликда, дарахтлар устида яшашни маъқул кўради. У ўлжасини ҳам фақат қуруқликдан қидиради.
3. Оддий бўғма илон эса одамлар яшайдиган жойга яқин манзилда умргузаронлик қилади. Одамларнинг кўпчилиги бўғма илонни атайин боқади. Чунки у сичқон ва каламушларнинг додини беради. Одамларга жиддий хавф туғилмаган тақдирда ҳеч қачон ҳужум қилмайди.
4. Бўйи ўсиб борган сари бўғма илон тез-тез пўст ташлаш ҳаракатига тушади. Бунинг учун ерга ишқаланиб, пўстининг маълум қисмларини танадан кўчириб олади.
5. Бўғма илон қоронғиликда ҳам ов қила олади. Бунга кўзлари ва бурни оралиғидаги ҳид билиш рецепторлари ёрдам беради.
6. Бўғма илоннинг фаоллиги об-ҳаво билан боғлиқ. Ҳаво ҳарорати қанча юқори бўлса, шунча фаоллашади.
7. У ўлжасининг кўкрак қафасига ўралиб олади-ю, янада қаттиқроқ қиса бошлайди. Шу жараёнда ўлжа бир неча марта нафас чиқаради ва ўпкасида ҳаво қолмайди. Бўғма илон эса тобора қаттиқроқ бўғиб, ўлжа то ўлмагунча қўйиб юбормайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|