1. Дунёда шундай баҳс юрадики, буржлар аслида 12 та эмас, 13 та экан. 13- бурж «морбоз» деб номланаркан.
2. Буржлар олов, ер, ҳаво ва сув бўйича гуруҳлаштирилган.
3. Ҳар бир сайёра ёки юлдуз алоҳида буржни бошқаради.
4. Илгари Ассирияда Арслон буржи «Буюк олов» деб номланган.
5. Эгизаклар бурж белгиси қардошлар ўртасидаги муҳаббат тимсоли сифатида эътироф этилади.
6. Энг кучли бурж белгилари Қўй, Арслон, Тоғ эчкиси ва Чаён ҳисобланади. Улар орасида энг зўри эса Қўй буржи экан.
7. Қисқичбақа буржи остида туғилган аёллар турмуш ўртоғига энг садоқатли хотин ҳисобланаркан.
8. Балиқ буржи остида туғилганлар самоларда парвоз қилишни хуш кўради.
9. Афсоналарга қараганда, буржлар номи Гераклнинг жасоратларидан келиб чиқиб танланган экан.
10. Қўй буржи остида туғилганлар эҳтиросга бой инсонлардир.
11. Чаён буржи вакиллари эса жуда айёр, сотқинлик, ҳасадга мойил бўлади.
12. Паризод ва Бузоқ буржи остида таваллуд топганлар садоқатда тенгсиздир.
13. Ўқотар буржи вакиллари жозибали инсонлар сифатида аллақачон тан олинган.
14. Худбинликда арслон буржи вакилларига етадигани йўқ.
15. Доҳийларнинг аксарияти асосан қовға буржи остида таваллуд топган.
16. Бузоқ буржида туғилганлар семиришга мойил бўлишаркан. Чунки улар мазали, калорияга бой таомларнинг ишқибози саналишади.
17. Паризод буржида туғилганлар йиллар ўтгани сайин атрофдагиларга нисбатан негатив муносабатга эга бўла боришади.
18. Ўқотар буржи вакиллари қариш ҳақида ҳеч қачон ўйлаб кўришмайди.
19. Чаён буржида туғилганларнинг аксарияти бошқалар учун ўта зарарли энергетикага эга.
20. Қўй буржи вакилларининг деярли барчаси хиёнатга мойил одамлар бўлишади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|