Юлдузларнинг мукаммал чиройи фақат макияж билан боғлиқ, деб ўйлайдиганлар фикри Cosmopolitan нашри ҳавола қилган маълумотлардан кейин ўзгариши аниқ.
Кортни Лав
Кортни 80 йиллардаёқ бурнининг шаклини ўзгартиришга қарор қилган. У карьера учун ташқи кўринишда камчилик бўлмаслиги керак, деб ҳисоблаган ҳолда ринопластика, яъни бурун шаклини ўзгартирадиган операция қилдирган.
Женнифер Энистон
Ёқимсиз қаҳрамонлар роли берилишидан қўрққан актриса бурнини жозибалироқ қилишга қарор қилган. Унинг суратларига назар ташлаб, Женнифер кутилган натижага эришганини билиш мумкин.
Блейк Лайвли
Актриса бурнини операция қилдирганини буткул инкор қилса-да, унинг аввалги ва ҳозирги суратларидаги яққол фарқдан ҳақиқатни билиш қийин эмас.
Скарлетт Йоҳанссон
Скарлетт ҳам ташқи қиёфаси ҳақида гап кетганда Блейк Лайвли каби бурни ўзиники экани, ўзгартириш киритмаганини таъкидлайди. Унинг таъкидлашига қараганда, вазн тўплагани сабаб юзи тўлишган ва шунинг ҳисобига бурни аввалгидан кичикроқ кўринади.
Бритни Спирс
Бритни ҳам ринопластика қилдирганлардан. Унинг қиёфасига қараб ўзгаришлар борлиги, бурни аввалгидан ингичкароқ эканини билиш мумкин.
Кристина Агилера
Кристина ҳам бурун шаклини ўзгартирган. Унинг бошқа юлдузлардан фарқли томони шундаки, операциядан кейин бурнининг шакли ҳамманики сингари кўринишда бўлмади, қиёфаси ва юзидан келиб чиққан ҳолда ўзига хослик сақлаб қолинган.
Николь Кидман
Николнинг бурни шу қадар ингичка ва кичкиналигидан баъзида бундай ринопластикадан кейин Кидман нафас олгани қийналмасмикан, деган савол туғилади. Мукаммал бўлишга ҳаракат қилингани билинса-да, ошириб юборилганини пайқаш мумкин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|