Буюк рус шоири Владимир Маяковский 1930 йил 14 апрел куни соат эрталабки 10: 15 да Лубянск кўчасидаги иш кабинетида револьвер ёрдамида ўз жонига қасд қилди. У ўлими олдидан яқинларига, қадрдонларига сўнгги мактубини қолдирган. Қуйида шу мактубни тўлалигича эътиборингизга ҳавола этамиз. Айтишларича, шу хатни икки кунга қадар, яъни, жонига қасд қилишга руҳан ҳозирлик кўриш жараёнида киссасидан қўймаган экан.
— Менинг ўлимимда ҳеч кимни айбламанг. Илтимос, ортимдан ғийбат ҳам қилманг. Марҳумлар ғийбатни ёмон кўришади. Ойи, сингилжонларим ва дўстларим, мени кечиринг. Аммо жонимга қасд қилишдан бўлак чора топа олмадим. Лиля, мени севгин! Ўртоқ давлат арбоблари, менинг оилам, Лиля Брик, ойи, сингилларим ва Вероника Витольдовна Полонская. Уларни унутишга кўниктира олсанг, олдиндан сенга раҳмат айтаман. Бошланган, аммо тугатилмаган шеърларимни Бриклар оиласига беринг. Улар нима қилишни яхши билишади. Афсус, муҳаббат кемаси ҳалокатга учради ва чил-парчин бўлди. Мен ҳаёт билан ҳисоб-китобимни қилиб бўлдим. Оғриқлар, касофатлар, қайғулар ва аразларга энди ўрин йўқ. Бахтли бўлинглар! Владимир Маяковский. 12/04. 30. й. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|