Бир кўнгилсизликдан қочаман, деб, бошқасига йўлиқиб қолиш муаммоси инсон зотини доим таъқиб этиб келган. Масалан, бир ақидавий кескинликдан кескин қочаман, деб, бошқасининг тўрига тушиб қолинган ҳолатлар дин тарихининг асосини ташкил қилади, десак, муболаға бўлмаса керак. Фақатгина тушунчаларда марказга яқин тура олганлар – ҳадларга (чегараларга) яқин йўламаганлар, "қочиш”да кескинликни ошириб юбормаганлар бундан омон қолганлар.
Буюк келишувлар (фитналар) ҳақида кўп мунозаралар кетяпти. Бир тараф бўлаётган кўплаб ишларнинг замирида қайсидир гуруҳларнинг келишувини "кўрса”, бошқа бир тараф бу тарафни баъзида ишоралар билан, баъзида очиқ, баъзида ўта кескин танқид қиляпти, баъзида эса ақлсизликда айблаяпти.
Кескинлик қизиғида иккинчи гуруҳнинг фикрлари "дунёда ҳечқанақа келишув йўқ, бўлаётган ишларга тил бириктиришларнинг умуман таъсири йўқ” дейишга яқинлашиб қолади.
Инсон борки – иллатлар бор. Аммо иллат имкон билан бирлашгандагина катта ёмонликлар содир бўлади. Имконсиз ёмон ният ниятлигича қолиб кетади.
Дунёда бир тоифа инсонларга катта имконлар берилгани – ҳақиқат. Уларнинг бир қисми кўплаб иллатларни ўзида жамлагани – бу ҳам ҳақиқат. Иллатларни ўзида жамлаган инсон қўлида катта имкон бўлса, иллатлари янада кўпчийди ва ёмон истаклари тобора қўзийди. Нафси ҳакалак отиб, тўхтовсиз янги нарсаларни истайди. Фиръавн, масалан, бориб-бориб худоликни даъво қилди.
Инчунун, "ҳозирда ҳеч ким дунёни ўз измига юрғизишни истамайди, бунинг учун имкон эгалари ҳаракат қилмаяпти” деб айтиш бу гўё "инсон зоти ичида иллатлар қолмаган” ёки "имконли инсонлар ичида иллатларга тўла инсонлар йўқ” дейиш билан баробар. Бу эса мантиқдан йироқ ёндошув.
Демак, қайсидир гуруҳлар ўз манфаатлари йўлида қўлларидаги улкан имкониятларни ишга солиб, имкон қадар дунёга кўпроқ таъсир этишга уринаётганларини эҳтимол қилиш – табиий.
Нима демоқчиман? Ўша гап: Бир ноқулайликдан қочаман деб, кескин ҳаракат қилиб, бошқа бир ноқулайликка дучор бўлмаслик керак. Зеро инсоният тарихи бундан огоҳ этувчи ишораларга тўла. "Фитналар назарияси”га муккасидан кетиш ва "бу дунёга тил бириктиришларнинг таъсири йўқ” дейиш – иккита, бир-бирига қарама-қарши радикал қирралар. Қиррадан эса "йиқилиб тушиш” эҳтимоли юқори... Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|