1. Буйрак организмдаги қонни заҳарли моддалардан тозалаб турувчи аъзо ҳисобланади. Қонни зарарли моддалардан нефронлар тозалайди.
2. Сийдиктош деб аталган хасталик энг жиддий буйрак касаллиги ҳисобланади. Ҳиндистонлик доктор Ашиш Равандал-Патил, уролог битта буйракдан жами 172155 та тошни олиб ташлаб Гиннес рекордлар китоби саҳифасидан ўрин олган.
3. Барча буйрак касалликлари витамин етишмаслиги туфайли қиш фаслида қўзғалади.
4. Ҳар куни буйракда 1500-2000 литр қон филтрланади. Беш дақиқада организмдаги жами қон буйрак орқали ўтишга улгуради.
5. Қон буйракка махсус буйрак артериялари орқали ўтади ва моддалар алмашинуви натижасида пайдо бўлган зарарли моддалардан тозаланади. Улар сийдик билан бирга ташқарига чиқади. Тозаланган қон эса буйракдан яна алоҳида томир орқали организмга қайтади.
6. Буйракдаги капиллярларнинг узунлиги 25 километрга тенг.
7. Битта буйрак 1 миллионта фильтрлаш элементларидан иборат.
8. Буйраклар вазни 120 дан 200 граммгачани ташкил этади. Ўнг буйрак чапдагисига нисбатан анча катта ҳажмга эга. Буйраклар диаметри 4 сантиметрдан иборат.
9. Илк сунъий буйрак 1944 йили яратилган. 2013 йили америкалик олимлар имплантацияга мослаштирилган сунъий буйрак турини биомуҳандислик усули ёрдамида ихтиро қилишди.
10. Ҳисоб-китобларга кўра, 10 000 та буйрак жарроҳлиги амалиётидан сўнг 5 нафар беморгина ўлим топади. Қолганлари тузалиб яна ҳаётга қайтади.
11. Буйрак донорлиги инсон ҳаётини 10-15 йилга қисқартириб юборади.
12. Битта буйрак баҳоси 1000 дан 30 минг долларгача баҳоланади.
13. 2006 йилдан бери Америка ва Европа давлатларида март ойининг иккинчи пайшанбасида Буйраклар куни байрам қилинади.
14. Гипертония ва юрак хасталиклари жараёнида буйраклар ҳам жабр чекади. Буйрак етишмаслиги инфаркт ва инсульт хавфини 25 ҳисса оширади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|