Бугун, 7 май куни соат 08:00дан бошлаб Самарқандда вилоят ИИБ томонидан фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этаётганини назорат қилиш мақсадида кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБнинг телеграм каналида эълон қилинган, деб ёзмоқда kun.
Самарқанд вилояти ИИБ фуқароларга қуйидаги огоҳлантириш билан мурожаат қилган:
заруратсиз уйдан чиқманг! зарурий маҳсулотларни харид қилиш учун фақат бир киши ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарига чиқсин; савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади; 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бор фуқаролар ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади; такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш қатъиян таъқиқланади (бунда курьерлик фаолиятига рухсат); бир жойда икки ва ундан ортиқ фуқаролар тўпланмаслиги талаб этилади; фуқароларга иш жойига бориб келиш, тиббий воситалар, озиқ-овқат ва бирламчи зарур маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00дан 10:00гача ва 17:00дан 20:00гача барча турдаги шахсий ва хизмат машиналарида (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга русхат берилган; фуқароларга шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилишга (бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида) рухсат берилади; олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчиларига илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилади. «Ушбу талабларни бузган шахслар қатъий жавобгарликка тортиладилар», дейилган ИИБ баёнотида.
Маълумот учун, Самарқанд касаллик ҳамон тарқалаётган вилоятлар қаторида ўзига хос «қизил ҳудуд»га киритилган. Яъни, вилоятда карантин чекловлари сақланиб қолган. Бугунгача Самарқандда 150 кишида коронавирус аниқланган ва 37 киши тузалган. 6 май куни вилоятда 10та янги ҳолат қайд этилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot daryo.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|