![](/_nw/75/58794721.jpg)
Қозоғистон Ўзбекистонга расмий хат юбориб, Сардоба сув омборидаги тўғоннинг ўпирилиши ҳақида тўлиқ маълумот беришни талаб қилади. Туркистон вилоятида 10 аҳоли пункти сув остида қолди, деб хабар бермоқда Tengrinews маълумотига асосланиб kun.
Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ўзбекистонлик ҳамкасбларига Ўзбекистон томонидан трансчегаравий сувларда қурилган гидротехник иншоотлар тўғрисида тўлиқ маълумот беришни сўраб расмий хат йўллайди.
Билдирилишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокчи бўлган халқаро шартномалар меъёрларига биноан, трансчегаравий дарёларда гидротехник иншоотлар қурилиши тўғрисида қўшни мамлакатни хабардор қилиш ва келишиб олиш керак.
«Сардоба сув омбори эса Қозоғистон томони билан келишмасдан туриб қурилган», – дейилади сайт хабарида.
«Кўрсатилган сув омбори қурилиши биз билан келишилмаган. Биз буни бир неча бор Ўзбекистон томонига билдирганмиз, аммо биз бу ҳақда фақат кичик маълумотларни олдик. Бугун биз нота тайёрладик, у Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади, унда бизнинг трансчегаравий сувларимизда Сирдарё дарёси ҳавзасида қурилган барча объектларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этиш сўралган», – деди Қозоғистоннинг экология, геология ва табиий ресурслар бўйича вазири ўринбосари Сергей Громов.
Қайд этилишича, тўғоннинг ўпирилиши натижасида 276 квадрат километр майдонни сув босган, уларнинг 76 квадрат километри Қозоғистонда жойлашган.
Громовнинг сўзларига кўра, 1 май куни унга Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг ўринбосари қўнғироқ қилиб, тўғондан сув чиққани ҳақида хабар берган ва оқим Қозоғистон ҳудудига кирмаслигига ишонтирган.
«Шунга қарамай, биз фавқулодда эвакуация ишларини ташкил қилдик ва ҳақ бўлиб чиқдик. Яхшиямки, қурбонларнинг олдини олишга, одамларни ва кўп сонли чорва молларини қутқаришга муваффақ бўлдик», – деди вазир ўринбосари.
У мамлакатдаги барча гидротехник иншоотларни тўлиқ визуал текшириш якунланганини эълон қилди. Биринчи навбатда реконструкцияга муҳтож сув омборлари аниқланди.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокими Умрзоқ Шукеев ва Қозоғистон сув хўжалиги соҳасининг мутахассислари Махтарал туманида юз берган сув тошқини масаласи бўйича музокара ўтказиш учун Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятига жўнаб кетгани хабар қилинганди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|