Отабек Мадраҳимов 1975 йил 26 январ санасида Тошкентда туғилган. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» ва «Қорақолпоғистон халқ артисти» балетмейстер Зиёда Мадраҳимованинг ўғли ҳисобланади. Шу билан бирга у марҳум «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист»лар Убайдулла Мадраҳимов ва Эргашхон Мирмаҳмудоваларнинг набираси бўлади.
Отабек Мадраҳимов оилда тўнғич фарзанд бўлиб, унинг икки нафар укаси бор. У ёшлигида эстрада ва сирк коллежида ўқиган.
Отабек Мадраҳимов ўз фаолиятини актёр сифатида бошлаган ва 12 ёшидан фильмларда суратга тушган. Кейинчалик эса у фаолиятини хонандаликда давом эттирган ва айнан хонанда бўлиб танилган. У марҳум санъаткорлар Муҳриддин Холиқов ва Ҳусниддин Холиқовларнинг шогирди бўлиб, уларнинг қўл остида бир неча йил ижод қилган.
Отабек Мадраҳимов хонандалик фаолияти давомида ўнлаб қўшиқлар ижро этган ва яккаҳон концертлар берган. Ушбу фаолияти орқали у «Офарин 96» ҳамда «Ниҳол» каби давлат мукофотларини қўлга киритган.
Отабек Мадраҳимов томошабинларга «Оташ» номи билан танилган бўлиб, кейинчалик айни шу ном остидаги ўзининг шахсий студиясини ҳам ташкил этган.
Унинг шахсий ҳаёти ҳақида: Отабек Мадраҳимов 18 ёшида Хушноза исмли қизга уйланган. Бир неча йиллик турмушидан кейин у билан ажрашган. Иккинчи аёли билан ҳам кўп яшамасдан ажрашган ва биринчи турмуш ўртоғи билан қайта оила қурган.
Бугунги кунда ушбу санъаткорнинг бир қиз ва икки нафар ўғл фарзанди бор.
Отабек Мадраҳимов тахминан 2013 йилларда АҚШга кўчиб кетган. Ҳозирги кунда у оиласи билан АҚШда яшамоқда ва ўша ерда хонандалик фаолиятини давом эттирмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|