Хонанда Лариса Москалёва 1974 йил 28 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
У ёшлигида мусиқа мактабида ўқиган. Мактабни битиргач эса Абдулла Қодирий номидаги Давлат маданият инстутининг режиссиёрлик факултетида таҳсил олган. Шу билан бирга у ушбу олигоҳни аспирантурасини ҳам тамомлаган.
Лариса Москалёва болалигидан турли ҳаваскор мусиқий жамоаларда соло-вакалчи сифатида қатнашиб юрган. У ўзининг хонанда сифатидаги профессионал фаолиятини 1992 йилда бошлаган. «Марварид» номли қўшиғи орқали барчага танилган ушбу хонанда фаолияти давомида ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида кўплаб қўшиқлар ижро этган. Хонандалик билан бирга у бир йилдан ошиқ Спорт телеканалида ҳам ишлаган.
Бундан ташқари Лариса Москалёва Taekwondo спорт тури бўйича қора белбоғ соҳиби бўлиб, Taekwondo бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ва шу спорт турида мураббий ҳам бўлган.
Хонанданинг шахсий ҳаёти ҳақида: Лариса Москалёва турмушга чиққан ва уни ҳозирда икки Сибел ва Амелия исмли қизлари бор.
Лариса Москалёва қўшиқчилик фаолияти давомида кўплаб мусиқий кўриктанловларда қатнашган ва бир неча мукофатларни қўлга киритган.
Бу хонанда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» ва «Қорақалпоғистон халқ артисти» унвонлари билан тақдирланган.
Булардан ташқари у 2001 йилда «XX асрнинг энг яхши аёллари» номли китобга киритилган.
Ҳозирги кунда 43 ёшдан ошган хонанда Лариса Москалёва АҚШда истиқомат қилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|