2002 йили Чикагода яшовчи Жессика Леонард бирдан дунёга машҳур бўлиб кетди. Машҳурлик унга семизлик туфайли кулиб боқди. Афсуски, бу машҳурликнинг боридан йўғи яхшийди. Негаки, Жессика ўша йили 7 ёшдагина бўлишига қарамай, 220 кило вазнга эга эди. У нафақат ўрнидан тура олмасди, балки у ёнбошдан бу ёнбошга ўгирилиши учун ҳам онасининг кўмагига муҳтож эди.
— Менинг ўзим айбдорман, — дейди қизнинг онаси. — Болам ширинлик, ёғли овқатларнинг ишқибози эди. Гамбургер, чипс, пицца, картошка фри, қовурилган товуқ кабиларни еб тўймасди. Истаганича бермасам, дод соларди. Мана, оқибатда Жессика семириб кетиб қолди…
ҚУТҚАРУВ ШОУСИ
Бахтга қарши, Жессиканинг аҳволи кундан-кун оғирлашиб борарди. У энди гаплашиш бахтидан ҳам маҳрум бўлаёзганди. Вазни эса ортиб борарди. Кунларнинг бирида уни телеканаллардан бирида ташкил этилган шоуга олиб боришди. Шу шоу орқали Жессиканинг аҳволи бутун дунёга тарқалди. Телеканалга юзлаб мактублар ёғилиб келди. Қўнғироқларнинг охири бўлмади. Барчасида одамлар Жессикага ёрдам беришларини сўрашарди. Қарабсизки, бу ишга тиббиёт ходимлари аралашди. Улар Жессикани қандай бўлмасин оздириш ҳаракатига тушишди. Унга барча калорияга бой таомлар истеъмолини тақиқлаб қўйишди. Жисмоний машқлар белгиланди. Орадан бир неча ой ўтгач, аниқроғи, 2003 йил аввалида Жессика 140 кило вазн ташлади. Лекин ҳаракат тўхтагани йўқ. Яна бирмунча вақтдан кейин қизалоқ бир нечта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Шу орада барча зарарли одатларни ташлади. Семиришига сабаб бўлган таомлардан воз кечди.
Ҳозир ҳам у супермаркетларга кирса, ўша таомларга кўзи тушди дегунча терс ўгирилиб кетади.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|