Фурқат Файзиев 1968 йил 7 май санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У халқимиз таниган марҳум режиссёр Латиф Файзиевнинг энг кичик фарзанди ҳисобланади.
Фурқат Файзиев болалигида отаси суратга олган фильмларда эпизодик ролларда иштирок этиб юрган ҳамда шу орқали кинога кириб келган. Мактабни тамомлагач Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Россия давлат кинематография олийгоҳининг кинорежиссиёрлик бўлимида таҳсил олган.
Фурқат Файзиев кинодаги фаолиятини, 1982 ва 1984 йилларда суратга олинган «Даҳонинг ёшлиги» ҳамда «Водийлик келин» фильмларидаги иштироки билан бошлаган.
Бу актёр кўпчилик томошабинларга, ўша машхур «Шайтанат» фильмидаги «ҳосилбойвачча» образи билан танилган.
Бугунги кунгача Фурқат Файзиев 80 дан ошиқ фильмларда суратга тушган, шунингдек сценарист ва режиссёр сифатида ҳам ўндан ошиқ фильмлар яратган. Булардан ташқари у, отаси Латиф Файзиев ташкил этган «Fayzi Sinema» номли киностудияда бир неча йил бадиий раҳбарлик қилган.
Актёрнинг шахсий ҳаёти ҳақида: Фурқат Файзиев икки марта уйланган, биринчи турмушидан бир ўғил фарзанди бор. Ҳозирги турмуш ўртоғи Жанар Сабитова исмли Қозоғистонлик кампазитир бўлиб, бу аёл билан 2013 йилда оила қурган.
Бугунги кунда 51 ёшда бўлган Фурқат Файзиев ўзиниг актёрлик ва режиссёрлик фаолиятларини муваффақиятли давом эттириб келмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|