Угандада истиқомат қилувчи 36 ёшли Мариам Набатанзи 12 ёшда турмушга чиққан экан. Бир йилдан кейин эгизак фарзанд туғди. Кейин яна худо берди. Беш марта икки эгизак, тўрт марта уч эгизакларни, 5 марта тўрт эгизакларни туғди.
Мариамнинг тан олиб айтишича, ёш эканида фақат олтитагина боласи бўлишини истаганди. Аммо орзуси, истакларига худо барака бериб юборибди.
— Бутун умрим 44 нафар боламни боқишга, ўқитишга сарф бўляпти, — дейди Мариам. — Етказа олмай қолганимда ўтириб йиғлайман. Аммо болаларимни жуда-жуда севаман. Уларни ер-у кўкка ишонмайман!.. Қарангки, шунча бола билан Мариамни уч йил олдин эри ташлаб кетибди. Шундан кейин Мариам югуриб-елиб пул топишдан бўшамай қолди. У сартарошлик қилади, декораторлик, темир-терсак йиғиб сотишни уддалайди. Кийимлар тикади, тортлар пиширади, янги қурилаётган иморатларнинг ғиштини теради. Узумдан мусалласлар тайёрлайди. Тўнғич ўғли 23 га кирган. Онасига ёрдам бериш учун ўқишни ҳам ташлаб ишлашга қарор қилибди.
44 нафар фарзандга эга бу оила тўртта уйда яшайди. Бироқ барибир ҳаммаси сиғмайди. Айримлари кўчада ухлашга маҳкум.
Дарвоқе, врачлар Мариамни жарроҳлик йўли билан туғиш хавфидан халос этишди.
Энди қолган умрини 44 нафар болаларини боқиб, улғайтириб, уйли-жойли қилишга бағишласа ҳам катта гап. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|