Англиянинг Эссекс графлигидаги жонлантириш бўлими ҳамшираси аҳолини изоляцияда қолишга чақирувчи видеони эълон қилди, деб хабар берди The Guardian’га асосланиб daryo.uz.
Ширли Уоттс кўзларида ёш билан коронавирус билан курашнинг нақадар қийинлиги, соғлиқни сақлаш тизимига улкан босим тушаётганини сўзлаб берган. Аёлнинг сўзларига кўра, у ишлайдиган шифохонада тиббиёт ходимлари етишмайди, шифокор ва ҳамширалар бор кучи билан ишлаб, ҳар куни ҳаётларини хавф остига қўймоқда.
«Аҳволимга қаранг. Ниқоб сабаб бурнимда қичишиш содир бўляпти. Уни эрталаб 7:30 дан кун ярмига қадар ечмадим. Вазият жиддий. Барчамиз касалхонада жуда оғир даврни бошдан кечирмоқдамиз. Қўлимиздан келган барча ишни қилишга уриняпмиз», — дейди ҳамшира.
Уоттс одамларни фаоллик кўрсатишга чақирди. «Кўчага сабабсиз чиққан ёки гуруҳ бўлиб тўпланган одамларни кўрсангиз, уларга огоҳлантириш беринг. Ҳозирда шундай ҳиссиёт пайдо бўляптики, биз бу жангда ютқазиб қўядигандекмиз», — дейди у.
Ҳамширанинг сўзларига кўра, инфекцияни уйда қолиб тўхтатиш мумкин. «Бу ҳозирда бизни тиз чўкишга мажбур этаётган босимни олиб ташлайди. Биз инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга уриняпмиз. Қариндошларингиз ва яқинларингизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча ишни қиляпмиз. Мени айнан шу ҳолда кўришларингизни истайман. Одамлар вазият нақадар жиддий эканлигини тушунишларини хоҳлайман», — дейди ҳамшира.
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 56 минг кишига яқинлашган, 6,1 мингдан ортиқ одам вафот этган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|