TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Бразилияда тўтиқуш наркотикфурушларга ёрдам кўрсатгани боис маҳкамага олиб кетилди…
Бу воқеа бир томондан қараганда, латифага ҳам ўхшаб кетади. Аммо латифа эмас. Бўлган воқеа.
Яқинда Бразилия полициячилари наркотик савдоси билан шуғулланаётган эр-хотин ҳақида хабар олгач, кўрсатилган манзилга етиб келишди. Бироқ кутилмаган ҳодиса содир бўлди. Полиция машинаси уй ёнига келиб тўхтади дегунча, ҳовлидаги қафасда ўтирган тўтиқуш кутилмаганда португал тилида «Ойи, полиция! Ойи, полиция!» деб бақира бошлади. Унинг хабаридан сўнг, шубҳасиз, эр-хотин қочишга тутинди. Лекин узоққа бора олишмади. Полиция ходимлари икковини ҳам қўлга олди. Уларнинг уйидан эса катта миқдорда марихуана, крэк ва пул топишди.
Полициячилар наркотикфуруш эр-хотинга қўшиб тўтини ҳам маҳкамага олиб келишди. Ҳарқалай, қушни камерага қамашмайди-ку! Маҳаллий ҳайвонот боғига топширишди. Боғ мутасаддилари тўтига учишни ўргатгач, озод этишади.
2017 йил февралида яна шу Бразилияда тўтиқуш-контрабандачини қўлга олишганди. У турмадаги маҳбусларнинг бирига қўл телефонини етказишга уринган-у қўлга тушган.