Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 28 апрель куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг) Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (60 000 сўм).
Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг) Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.
Картошка 2 500 сўмдан 8 000 сўмгача (кг) Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори»да қайд этилган (2 500 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (8 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 1 200 сўмдан 4 500 сўмгача (кг) Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (1 200 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» да кузатилди (4 500 сўм).
Сабзи 1 000 сўмдан 8 000 сўмгача (кг) Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Навоий шаҳрининг «Саховат» бозори, Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Самарқанд шаҳрининг «Темирйўл деҳқон бозори»да (8 000 сўм) кузатилди.
Тухум 6 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона) Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори»да қайд этилди (6 000 сўм).Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (13 000 сўм).
Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг) Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ва Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус» навли гуруч 4 000 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).
Ўсимлик ёғи 9 000 сўмдан 14 000 сўмгача (литр) Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи (9 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 000 сўм) кузатилди.
Шакар 5 500 сўмдан 6 700 сўмгача (кг) Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (6 700 сўм) кузатилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|