Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сўзлаган нутқида Ҳукумат аъзолари, хусусан Бош вазир ўринбосарларини ҳам қаттиқ танқид қилди.
"Вазирларни кўп танқид қиламан. Телевизорда кўрганингиз бошқа, униси ҳолва. Улар ўз йўлини топа олмаяпти. Асосий ҳаракатни Бош вазир қиляпти. Ўринбосарларининг ҳаммаси ғўддўйиб юрибди. Улар аравасини зўрға тортади, аниқ таклифлар бермайди, тизимни ўзгартириш ҳаракатини қилмайди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимида 2016 йил 14 декабрдан буён Абдулла Арипов ишлаб келмоқда. Унинг 4 нафар ўринбосари бор. Улар:
Жамшид Қўчқоров – Бош вазир ўринбосари – Молия вазири – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари;
Азиз Абдуҳакимов – Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплексининг раҳбари бўлган, 2019 йил февралидан буён Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича бош вазир ўринбосари;
Элмира Боситхонова – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси – Бош вазир ўринбосари. У мазкур лавозимда аввал ҳам ишлаган. Боситхонова кеча, 20 июнь куни Сенат раиси лавозимида иш бошлаган Танзила Норбоевадан ушбу лавозимни қабул қилиб олди.
Элёр Ғаниев – Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари.