Seshanba, 31.12.2024, 00:04
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 7
Mehmon: 7
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Dekabr » 14 » «БОМЖ»ЛАР…

08:05
«БОМЖ»ЛАР…
БИРИНЧИ ҚИСМ

Тангали пичоқ

Биз олти кундан бери шу ерда ўтирибмиз. Вақт жуда тез ўтаётгандек эди. Пессимист Ишченконинг айтишича, бекорга ўтирганмишмиз. Йўқ, бизнинг ишда турли бўлар-бўлмас хулосаларга келиб бўлмайди. Баъзан керак бўлганда, натижа чиқиш-чиқмаслигига қарамай, кутишга, яхшилаб текширишга тўғри келади. Шунинг учун ҳам олти соат аввал бутун шаҳар бўйлаб бошланган қўлга олиш операциясида иштирок этяпмиз-да!..

Мурдани куннинг иккинчи ярмида топдик. Ёз бўлгани сабабми, кун иссиқ. Кийимларига қараганда, дайдига ўхшайди. Бадани игнали ёзувларга тўла. Ҳар хил қушларнинг, қизларнинг сурати ўйиб чизиб чиқилган. Бундан хулоса чиқариш мумкинки, унинг бутун ҳаёти турмада ўтган. Балки, шу охирги дақиқаларда марҳум ўзининг ҳаёти давомида тўплаган тажрибасини синовдан ўтказмоқчи бўлгандир. Чунки қўлида йўғон таёқ қолиб кетган. Битта бармоғи синган. Демак, ким биландир аёвсиз муштлашган.

Зум ўтмай, шаҳар тезкор гуруҳи аъзоларининг машинаси етиб келди. Прокуратура терговчиси Зайцев экспертга мурданинг барча томонларини кўрсата бошлади. Фотосуратчи ҳам ишга тушди. Воқеа жойини, сўнгра мурданинг умумий кўринишини, бош қисмини, юзини, қўлида қисилиб қолган таёқни суратга олди.

Менинг ишим эса, терговчига ёрдам бериш. Шунинг учун ўзим ҳам мурдани айланиб ҳар бир тана қисмини эринмасдан текшира бошладим. Унинг чап кўксида тирналган жойни кўриб қолдим. Қон излари кўринмасди. Устига-устак бу нарса ўлдирган одамни топиш учун асосий далил ҳам бўла олмайди… Қотил уёқда турсин, мурданинг кимлигини аниқлаш ҳам шу тобда осон иш эмасди.

— Қотиллик икки соат бурун юз берган. — деди врач жасадни синчиклаб текшириб кўргач. — Кўксининг манави ерини кўряпсизларми?.. Ингичка тирналган ер. Бу пичоқнинг изи. Жуда усталик билан санчилган…

Бир маҳал терговчининг олдига лейтенант Маркин чопиб келди.

— Бир балиқчини учратдик, — деди терговчига. — Икки соат олдин узун бўйли, елкасига қоп осиб олган эркакни кўрганмиш. Катта йўл тарафга қараб кетибди. Мен ҳамма постларни огоҳлантирдим!

— Сен ўша балиқчини яхшилаб қайтадан сўроқ қил! — буюрди терговчи.

Бу гап-сўзлардан сўнг яна бир далилий ашё топиб олдик. Пичоқ. Дарахт остидаги ўт-ўланлар орасида ётган экан. Албатта, ит бўлмаса, топа олмасдик…

Лекин пичоқда қон излари кўринмади. Ўт ўланлар орасига отиб юборилган бўлса, артилиб кетгандир, деган тахминга келиб қўя қолдик вақтинча.

— Крылов!.. — мурдани ўликхонага жўнатиб, эндигина тўнгак устига чўккан ҳам эдимки, орқа томондан бўлим бошлиғи ўринбосари Фроловнинг овози эшитилди. Дарров ўрнимдан туриб унга пешвоз чиқдим. Ёнида жиноят қидирув бўлими бошлиғи Есин ҳам турарди.

— Менга қара, — деди Фролов. — Яқин орада уйчага ўхшаган бир нарса бор экан. У ерга кечалари дайдилар тунаш учун келиб тураркан. Ўша ерда туни билан ўтириб чиқсанг… Балки биронтаси адашиб келиб қолар… Хуллас, сени гуруҳ бошлиғи этиб тайинладим. Ўзинг бош бўлиб ўша ердан бирор гувоҳ қидириб кўринглар!..

Бошлиқ бошлиқ-да, гуруҳ аъзоларини ёнимга олиб ўша ерга етиб бордик. Уйча ўрмоннинг анча ичкарисида экан. Ичкари зах ва қандайдир ёқимсиз ҳидга тўла эди. Бит илакиштириб олмаслик учун хонадаги сассиқ кўрпаларни бир четга ирғитдик-да, дарахт баргларидан тўплаб ўзимизга жой тўшадик.

Қоронғи тушиб, атрофда сукунат ҳукмронлик қила бошлаганда икки нафар биз кутган «меҳмон»лар ичкарига кириб келишди. Улар кириб келиши билан хонани вино ҳиди тутди.

— Жим, милиция!.. — Багров биринчисини ушлаб қўлларига кишан тақди, мен иккинчисини.

Дайдилар қаршилик қилиб ўтиришмади. Орадан бир соатлар ўтиб яна икки нафар шерикларини ҳам қўлга олдик ва эрталабгача уйчада олиб ўтирдик.

Эрта тонгда машина келгач, ҳаммаларини юклаб бўлимга жўнатдик. Ўзимиз эса, шаҳарга қайтгандан сўнг Багров билан биргаликда пивохонага йўл олдик…

* * *

Эртасига ўлдирилган одамнинг шахси аниқланди. Рифат Бакиров деган дайди экан. У атиги 35 га кирган бўлишига қарамай, саккиз марта қамалиб чиқишга улгурган. Ҳар сафар фирибгарлик ва майда ўғирлик туфайли турмага тушаверган. Охирги марта озодликка чиққандан кейинги олти ойда нима қилганини ва қаерда яшаганини аниқлай олмадик. Шу нарсаларни аниқлаш мақсадида Зайцев Бакиров ўтирган барча турмаларга сўровнома жўнатди. Аммо гумон қилиниши лозим бўлган қотилни топиш қийин эди. Ивакин ҳам ташвишга ташвиш қўшди. Пичоқда ҳеч қандай бармоқ излари йўқ эмиш.

Биз энди барлардан бирини кузатиб кўришга қарор қилдик. Соат бешларга яқин кутганимиздек барга бир тўда йигитлар кириб келишди. Улар кирибоқ столлардан бирини эгаллаб, стол устини пивога тўлдириб ташлашди. Йўқ, йигитлар пивони шунчаки ичишни исташмади. Чўнтакларидан бир шиша ароқ чиқаришди-да, аралаштириб ича бошлашди. Устига устак шунчалик шовқин солиб ўтиришардики, чидаб туришнинг сира имкони йўқ эди. — Тез машина чақир! — дедим Багровга ва ўзим йигитларга яқинлашдим.

— Йигитлар, келинглар, пиво ичамиз!

— Ўтир, қуйиб берамиз! — деди улардан бири қўлимдаги балиқдан кўз узмай. — Балиқни бозордан олдингми?

— Йўқ, балиқчидан олдим.

— Шу ерликмисан?

— Йўқ, ўткинчиман. Шаҳар ёқиб қолди. Шунинг учун бир ҳафта қолишга қарор қилдим…

Мен чўнтагимдаги сопига танга ёпиштирилган пичоқни чиқардим-да, балиқнинг дум тарафини кеса бошладим. Ҳа, пичоққа бекорга танга ёпиштирилмаганди. Мурдани худди шундай пичоқ билан ўлдиришганди.

Бу орада столга Багров ҳам яқин келди.

— Салом, йигитлар! — деди баланд овозда.

— Бу ким? — сўради ўтирганлардан бири.

— Бу менинг дўстим. Биргамиз…

— Бўлмаса ўтирсин!.. Ўзи қаерлик бўласизлар?

— Кубанлик. Грузияни, Сочини айланиб чиқдик. Мана энди Қримга навбат етди.

— Қаерга жойлашдиларинг? — сўрашда давом этди рўпарамда ўтирган баланд бўйли йигит.

— Дарёнинг нариги томонида. Ўша ерда зўр уйча бор экан. Тинч, энг асосийси, кечалари пашша таламайди.

Шу пайт ҳалиги йигит пиво симиришдан тўхтади-да, менга қаттиқ тикилиб сўради:

— Негадир сизларни ўша уйчада кўрмаганман… У ерда Юрка Татарин деган одам яшайди. Танийсизларми?

— Таниймиз. — деб юбордим таваккал.

— Унда нега кеча келмади у ярамас?.. Нима, мен унга ўн рублни шунчаки совға қилибманми? Бунақа ишлар учун бўйнини узиб ташлаш керак унқаларнинг!..

— Тинчлан, Баклан! — уни овута бошлади ёнидагиси. — Нима бало, бугун чап ёнинг билан турганмисан?

— Тўхта, тўхта! — Баклан қўлимдаги пичоққа ишора қилди. — Буни қаердан олдинг?

— Уйчанинг ёнидан топиб олдим. Нимайди?

— Ахир, бу Малланинг пичоғи. Ўтган куни ичиб ўтирганимизда, мана шу пичоқ билан мени қўрқитмоқчи бўлганди. Ҳали борай ўша ерга, қўлларини синдираман ифлоснинг!..

Суҳбатни тугатиш вақти етганди. Чунки ўн дақиқадан бери нариги стол қаршисида Витя Лактионов бизни кутиб ўтирарди. Мен билдирмайгина бошим билан унга ишора бердим. Витя ўрнидан туриб улгурмай, олдимизга икки нафар милиция формасидаги йигитлар келишди.

— Қани, ҳаммаларинг биз билан юринглар-чи!..

Йигитларимиз ҳаммаларини машинага ўтқазиб бўлимга олиб кетишди. Биз Багров иккаламиз эса, Бакланни прокуратурага олиб кетдик…

* * *

Прокуратурага етиб келганимиздан сўнг, Бакланни шахсан Зайцевнинг ўзи сўроқ қила бошлади.

— Погорелов, сиз Рифат Бакировни танийсизми?

— Юрка Татаринми? Албатта танийман. Ўтган куни мендан ўн рубл қарз олганди. Қайтариб бермади.

— У сизнинг дўстингизми?

— Дўстим эди. Энди менга бегона. Кўриб қолсам, бурнини синдираман.

— Демак, у душманга айланган ва қарзни қайтармагани учун ундан ўч олмоқчисиз, шундайми?

— Худди шундай. Қўрқадиган ерим йўқ ҳеч кимдан.

Зайцев шошилмай стол тортмасидан мурданинг суратини чиқариб Бакланга узатди. У суратни кўрди-ю, қотиб қолди.

— Унга нима бўлди? — зўрға сўрай олди сурат тутган қўллари титраб.

Баклан, сеза бошлаганди. Шунинг учун тушунтиришга уринар, аммо тили «Унга нима бўлди» дейишдан бошқасига айланмасди.

— Бакировни ўлдириб кетишди. — деди Зайцев Бакланнинг қўлидан суратни қайтариб оларкан. — Биз қотилни излаяпмиз.

— Мен уни ўлдирганим йўқ. — астойдил ўзини оқлашга тушди Баклан. — Бақириб, сўкишиб, ёки жуда борса муштлашишим мумкин. Лекин ўлдириш… Бу ишни қилмайман… Ана, ишонмасангиз, йигитлардан сўранг!..

— Унда Бакировни ким ўлдириши мумкин?

— Мен қаердан билай?.. Мастликда нималар бўлмайди дейсиз…

— Бакиров ўлдирилган куни қаерда эдингиз?

— Ўзи қачон ўлдиришган?

— Ўтган куни кундузи.

— Ўртоқ терговчи, — кулиб қўйди Баклан. — Тўғрисини айтсам, ўша куни кечгача ҳушёрхонада ётганман. Ишонмасангиз, текшириб кўришингиз мумкин.

Зайцев йўлакка чиқди-да, телефон орқали аниқлаб келди.

— Ҳа, сиз ҳақиқатан ҳушёрхонада экансиз. — деди қайтиб киргач. — Баённомага имзо чекинг!

Баклан керакли ерга имзосини қўйиб ўрнидан турди.

— Кетаверайми энди?

— Йўқ, — дедим мен унинг қўлтиғидан оларканман. — Кетишга шошилманг. Сиз барда шовқин кўтарганингиз ва жамоат жойида куракда турмайдиган сўзлар билан сўкиниб ўтирганингиз учун ўн беш кун ўтириб чиқишингиз лозим. Қани, мен билан юринг!..

— Гап йўқ, — деди Баклан олдимга тушиб йўлакка чиққач. — Ўтирсак ўтираверамиз-да! Биз шунақанги ҳалол одаммиз!..

Йигитларимиз тушдан кейин яна бир гумон қилинаётган шахсни олиб келишди. Фамилияси Гастев экан. Зайцев уни ҳам обдон сўроқ қилиб кўрди.

— Хўш, Маллани танийсизми?

— Танийман, — дея жавоб қилди Гастев. — Лекин яқин эмасман. Тасодифан танишиб қолганман.

— Қаерда яшарди?

— Қаерда дейсизми? Э, у кўприкнинг остида яшарди.

Зайцев сопига танга ёпиштирилган пичоқни тортмадан чиқарди.

— Мана бу пичоқ сизга танишми?

— Албатта. Бу Малланики.

— Нимага танга ёпиштирилган?

— Чунки у фақат бир шиорга амал қиларди. «Ҳаёт мен учун бир тийин». Шунинг учун пичоғига танга ёпиштириб олган… Очиғи, мабодо қийналиб қолса, шу пичоқни кимгадир сотиб кун кўришни мўлжаллаб қўйганди.

БЕШИНЧИ КУН

Биз қидиришда давом этардик. Багров бошлиқнинг буйруғи билан яна бир операция ўтказиб қайтди. Албатта, бу сафар қуруқ қайтмади ҳарқалай. Операция пайтида ўттиз ёшли Пашки Веретенников деган кимсани қўлга олибди. Пашка шу пайтгача умрининг деярли ярмини турмаларда ўтказган, бандитлар орасида жуда обрўси баланд йигит экан. Багров уйчадан ичиб тугатилмаган коняк, ўндан ортиқ турли ҳажмдаги калитларни ҳам топган. Ҳаммаси Пашкага тегишли эди.

— Сен илгари коняк ичмасдинг шекилли? — сўради Зайцев Пашкага маъноли тикилиб. — Ё бойиб кетдингми?

Пашка индамади. Унинг сукут сақлаши эса, терговчининг гумонларини оширди, холос.


Энди қотилликни фош этилди деб ҳисобласа ҳам бўларди. Гарчи Веретенников қўйилаётган айбларни бўйнига олмаётган бўлса-да, Зайцев қотиллик билан боғлиқ кўпгина далилларни топишга эришди. Маълум бўлишича, Пашка дўконлардан бирига шериклари билан бостириб кириб конякларни олиб чиқиб кетган. Улар ўзаро келишиб коняклар сотилгандан сўнг пулини бўлиб олмоқчи бўлишган. Лекин кейинроқ, яъни, пул тақсимлаш маҳали етганда келиша олмай қолишган. Ўртада жанжал чиққан…

Лекин Пашка қотилликни сира бўйнига олмади. Иш шу даражага бориб етдики, унга қарши қўйилган барча айбловлар асоссиз бўлиб чиқди ва Пашкани ҳам қўйиб юборишга мажбур бўлдик.

* * *

Яна ишни бошқатдан бошлашга тўғри келди. Сўроқ қилиш учун олиб келинганларнинг биронтаси Бакировнинг ўлдирилишига алоқадор бўлиб чиқмади. Хўш, унда кимнинг иши бу?..

Мана шу савол устида бош қотириб ўтирганимизда, кабинетга Зайцев кириб келди.

— Бугун ўша сизлар бўлиб қайтган барда яна биттасини ўлдириб кетишибди. — деди у қовоғини уйиб. — Бу сафарги мурда ҳам дайдилардан бирига тегишли бўлиб чиқди…

Оёғимизни қўлимизга олиб бар томон чопдик. Ичкарида прокурор ҳамда экспертлар иш олиб боришарди…

Секин мурдага яқинлашдим. Ҳақиқатан кийимлари жулдур, юзидан пиёнисталиги шундоқ кўриниб турарди. Унинг ҳам кўкрак қисмида ингичка чизиқ. Қон йўқ. Пичоқ жуда усталик билан урилган…

Негадир кўнглим озиб ташқарига чиқдим ва барнинг орқа томонига ўтиб сигарет тутатдим. Шу пайт ердан чиқдими, осмондан тушдими, рўпарамда Баклан пайдо бўлди. Қўлида худди биздаги каби танга ёпиштирилган пичоқ. Мен ҳушёр тортиб қўлимдаги сигарет қолдиғини ерга ташладим-да, унинг кўзларига қаттиқ тикилиб қарадим. Оғзидан келаётган спирт ҳидига қараганда, Баклан ғирт маст эди. Аммо ўзини яхши тутиб турарди.

— Ўла, ҳалиям қотилни топа олмабсан-ку!.. — деди совуқ тиржайиб. — Юрибсан-да сен ҳам изқуварман деб!..

— Хўш, мендан нима истайсан? — сўрадим мен ҳам совуққонлик билан. Аслида мақсадини англаб улгургандим.

— Сенданми?.. Сен ўша куни мени қаттиқ хафа қилдинг-да қамаб қўйиб!.. Мана, қамаб улгурмасингдан яна чиқиб кетдим…

— Сен кўп мақтанавермасанг бўларди… Ҳозир яна олиб бориб қамайман.

— Сен-а?.. — Баклан менга яқин келиб пичоқ ўқталди. — Қамаб бўпсан энди. Қара, атрофингда зоғ йўқ… Ўша кунги қасосимни олсам ҳам бўлади…

— Қани, ол-чи!.. — унга жавобан кулиб қўйдим мен. — Нега қараб турибсан? Пичоқла мени!..

— Ўлимдан қўрқмайсанми?

— Сендақа дайдилардан сираям қўрқмайман.

— Унда ўзингдан кўр!.. Мана сенга!..

Йўқ, Баклан пичоқ санчиб улгурмади. Чоти аралаш тепганимдан сўнг ерга энгашиб қолди. Шу заҳоти қўлларини қайирдим-у, ичкарига олиб кириб милиционерларнинг қўлига топширдим…

ХОТИМА ЎРНИДА

Ҳайрон бўлдим. Бир дайди иккинчисини ўлдирса. Биз эса, қанча умримизни, кучимизни сарфлаб қотилни қидирсак… Агар Баклан мастлик туфайли менга рўпара бўлмаганда, умуман, қайсидир соқчига пул бериб ўн беш кунлик қамоқ камерасидан қочмаганда, билмадим, яна неча кун, неча ойлар овора бўлардик… Наҳотки, ўша пиёнисталарчалик ақлимиз йўқ бизнинг?..

Ана шулар ҳақида ўйларканман, ўзимдан ўзим хафа бўлиб кетдим. Тўғри, Бакировнинг ҳам, иккинчи дайдининг ҳам ўлими биргина Бакланнинг иши экани исботланди. У қамалди. Аммо юрагимдаги ғашлик тарқамади. Ҳаммамиз ўша дайдиларга ўхшаш қора кимсалардан ҳам нималарнидир ўрганишимиз лозим экан. Мен бугун шу нарсани тан олиб кейинги ишларда ҳушёрроқ бўлишга, ақл билан ишлашга аҳд қилдим.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 330 | Qo'shdi: #Yangiliklar, #новости, #Yangilik, #ahborot, #news, #uznews, #newsuz, #xabarlar, #habarlar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz