Болливудда ота-ўғилнинг бир нечта жуфтлари бор, улар бир-бирига ўхшаш ва келишган, дея хабар бермоқда Quora.
1. Ракеш Рошан - Ритик Рошан
Ритик Рошан отаси Ракеш Рошанга ўхшайди. Уларнинг иккаласи ҳам бир-биридан фарқ қилмайдиган юз хусусиятларига эга ва уларнинг барча фотосуратлари бунинг исботидир.
2. Шохруххон - Арян Хон
Шохруххон ўзининг ишончли ташқи кўриниши, жозибали табассуми ва ҳар бир қизни ўзига ошиқ қилиши мумкин бўлган ўзига хос хусусияти билан дадасининг аниқ нусхаси. Супер юлдузнинг эски фотосуратларига назар ташласангиз, уларни бир-биридан ажратиб кўрсатиш қийин. Арян ўзининг Болливуддаги дебютини ўтказмаган бўлсада, кўп мухлисларига эга.
3. Жекки Шрофф - Тигер Шрофф
Бу хушбичим йигитлар ўзининг ажиб характери ва гўзал кўзлари билан миллионлаб қалбларни забт этди. Ва Тигер ушбу хусусиятларнинг барчасини отаси Жекки Шрофдан олган.
4. Анил Капур - Харшвардҳан Капур
Бу ота-боланинг ташқи кўринишини яққол ўхшаш дея олмасак ҳам, уларнинг характерлари деярли бир хил.
5. Сайф Али Хон - Иброҳим Али Хон
Уларга эътибор беринг. Ота бола икки томчи сувдек ўхшаш!