Болливуд юлдузлари мухлислари тўйига меҳмон сифатида ташриф буюриши, қўшиқ куйлаб рақсга ҳам тушиши мумкин. Бунинг учун катта миқдорда пул тўланса, кифоя. Шоҳрух Хондан ташқари, Ритик Рошан, Канган Ранаут ва Малайка Арора Хонлар ҳам тўйларда чиқиш қилишга қарши эмас.
Актёр ва актрисалар ўз қадрдонлари тўйига ташриф буюргандек кулиб чиқишлари, бир неча дақиқа иштироклари учун қанча ҳақ сўрайди? Ушбу саволга қуйида жавоб бериб ўтамиз
Приянка Чопра
Маҳоратли ва гўзал актриса тўйида иштирок этишини истаганлар, 99 ёки 106 минг доллар тўлаши керак бўлган. Лекин Америкага келин бўлганидан кейин актриса бу каби маросимларда қатнашишни бас қилган.
Катрина Каиф
Катрина Каифнинг тўйга меҳмон сифатида қатнашиши учун бўлса, 120 минг доллар тўланиши керак.
Ритик Рошан
Қойилмақом рақс ижро этадиган Ритик Рошан бўлса, бир чиқиши учун 133 минг доллар талаб қилади.
Салмон Хон
Салмон Хон ўзига белгилаган нархдан, унинг ўзига бўлган ишончи юқорилигини билса бўлади. Актёрнинг иштироки учун 266 минг доллар тўланиши керак.
Шоҳрух Хон
Болливуд қироли Шоҳрух Хон энг қимматли меҳмон ҳисобланади, ёшлар тўйига актёр ташриф буюриши учун 333 ёки 400 минг доллар сарфлашига тўғри келади. Лекин бу ҳаммаси эмас, БААда яшовчи жуфтлик Шохруҳ Хоннинг тўйдаги иштироки учун 1 067 718 доллар тўлаган.
Кангана Ранаут тўйда қатнашиши учун бошқаларга қараганда кам — 66 минг доллар сўрайди. Ранбир Капур, 99 ёки 133 минг доллар берилсагина иштироки билан мухлисларни хушнуд қилади.
Аммо Карина Капур, Жон Абраҳам, Сонам Капур ва Шаҳид Капурлар эса қанча пул таклиф қилинишидан қатъи назар, тўй, туғилган кун ва зиёфатларда иштирок этмайди.