Жилвакор сочлар, ҳеч қандай камчиликсиз товланувчи тери, аёллик латофати – улар бунга қандай эришган? Ҳинд аёллари, одатда, гўзалликка эътибор қаратишни 25 ёки 30 га кирмасданоқ бошлайди. Шунингдек, кучли дори-дармонлар ва энг сўнгги ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан ҳам фойдаланмайди. Аммо улар ўзларининг табиий рецептларини мунтазам равишда қўллаб келади, деб ёзмоқда «Daryo».
Болливуд юдузлари учун табиий маҳсулотдан бебаҳо нарса йўқ. Кокос мойи, тухум оқи, атиргул япроғи, лимон шарбати, шикакай (акация уруғи) – барчаси тери ҳамда соч учун энг самарали маҳсулотларнинг минимал тўплами ҳисобланади. Энг қизиғи, машҳур ҳинд актрисалари ҳамда дунё гўзаллари оддийгина уй шароитида тайёрланган ниқобдан фойдаланади. Уларнинг махсус ниқоб рецептлари билан танишиб чиқинг ва ўзингизда синаб кўринг!
Айшвария Рай
«Парвариш ҳақида кўп нарсаларни бувим ўргатган. Ўсмирлик даврида умуман ташқи кўринишга эга бўлмаганман, сабаби менда юз териси жуда ёғли эди. Шунда бувим творог-лимон ниқобини тайёрлаб берган: бир ош қошиқ творогга бир ош қошиқ лимон шарбати аралаштирилиб, юзга сурилади ва 20 дақиқа давомида ушлаб турилади.
Кейинроқ ўзим ҳам бошқа рецепт ўйлаб топдим: бир ош қошиқ хамиртурушга йогурт, ичимлик содаси ва иссиқ сув аралаштирилади. Ушбу ниқоб 15 дақиқага юзда қолдирилиб, кейин ювилади. Ушбу оддий ниқоб юзни ажойиб тарзда тозалайди ва тарангликни сақлаб қолади».
Амрита Арора
«Мен 100 мл қатиқ зардоби ва 50 г атиргул япроғини ярим соат давомида қайнатиб оламан. Сўнг хона ҳароратида бироз совитилади. Ажойиб тетиклаштирувчи ниқоб шу тарзда тайёрланади.
Сочларимни ўстира бошлаганимда бувимнинг айтганлари эсимга тушиб қолди: майдаланган шикакайни сув билан аралаштириб, атала ҳолига келгандан кейин ҳар куни икки соат давомида ушбу ниқобни соч илдизларига сурдим. Мана энди улар икки баравар тезроқ ўсяпти».
Карина Капур
«Мен онамнинг асалли ниқобини яхши кўраман: бунинг учун икки ош қошиқ асал, ярим стакан сметана ва бир чой қошиқ майдаланган грейпфрут меваси керак бўлади. Буларнинг барчаси яхшилаб аралаштирилади, тайёр бўлган ниқоб ярим соат давомида юзда қолдирилади. Онамнинг асосий сири – ниқобни қора чой билан ювиб, хона ҳароратида қуритиш керак. Юзингиз шунчаки ажойиб, майин ва оппоқ ҳолга келади.
Соч учун ҳеч бир ниқоб кокос мойи каби самара бермайди. Мен доимо уни бош териси ва соч илдизларига суртаман, сўнгра юваман. Бор-йўғи шу».
Приянка Чопра
«Ҳафтада бир маротаба юзни уқалайман: сабзи шарбатига асал аралаштириб, терининг махсус чизиқлари бўйлаб суртиб чиқаман. Пешонанинг ўртасидан чаккаларга, бурундан қулоққа, иякдан ёноқларгача уқалайман. Кейин юзни ювиб, намлантирувчи кремдан фойдаланаман.
Агар ўзимни хурсанд қилмоқчи бўлсам, ним дарахти япроқларидан ванна қабул қиламан. Онам ушбу ванна терини мустаҳкам ва тетик қилишига ишонган».
Жухи Чавла
«Агар теримнинг силлиқ, ипакдек майин ва порлоқ бўлишини истасам, менга нўхат уни ва зарчавадан тайёрланган ниқоб ёрдамга келади. Уларни тенг миқдорда аралаштириб, тиш пастаси қуюқлигида бўлгунича сут билан суюлтираман. Ушбу аралашмадан скраб сифатида фойдаланаман. У билан юзни, ҳатто бутун терини уқаласа ҳам бўлади».
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|