TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
БОЛАСИНИНГ ЎЛАЁТГАНИНИ КЎРИБ ҲАМ АБЛАҲЛИКДАН ҚАЙТМАГАН ОТА…
Бу воқеа Бразилияда содир бўлган. Икки яшар Мигель Алвес бел мушаклари атрофияси туфайли оламдан ўтди. Кейин маълум бўлдики, отаси Матеус Алвес фарзандининг тузалиши учун йиғилган хайрия пулларни ўз нафси йўлида сарфлаб юборган экан.
Матеус Алвес ва хотини Карин Родригес 2018 йилдан бери Мигелнинг тузалиб кетиши учун интернет орқали одамлардан ёрдам сўраб пул жамғаришганди. Боланинг муолажасига кетадиган битта доза дорининг баҳоси 90, 5 минг доллар туради. Шу дори хасталик ривожланиб кетмаслиги учун ҳимоя вазифасини ўтаётганди. Ҳисоблаб чиқишса, эр-хотин бир йил ичида 250 минг долларга яқин пул жамғаришган экан. Аммо шу йил май ойида боласининг ўлим билан олишаётганини кўриб туриб Матеус Алвес ишлаб қўшимча пул топиш учун жўнаб кетаётганини маълум қилди. Шу кўйи атиги икки марта келиб боладан хабар олган бўлди. Бироқ хотини дилгирлик қилди. Чунки ҳисоб рақамдаги пуллар негадир камайиб кетаётганини сезганди. Дарҳол суриштиришга тушди. Охири топди. Эри боланинг даволаниши учун кетадиган пулларни бўлиб-бўлиб оларкан-у, кўнгил ёзиб юравераркан. Карин Родригес дарров полицияга шикоят қилди.
37 ёшли Матеус Алвесни полиция ходимлари ҳашаматли меҳмонхонадан топишди. У икки ой ичида боласига тегишли пулларнинг 150 минг долларини кўнгил очиш учун сарфлаб юборибди. Кўнгил очиш деганда, кийимлар сотиб олган, қимматбаҳо соат, наркотиклар харид қилган. Бир қисмини фоҳишаларнинг қўлига тутқазган экан. Уни қамоққа олишди. Афсуски, бола шу йил 17 октябр куни муолажалар тўхтаб қолиши туфайли оламдан ўтди.