Бугунги кунда ота-оналарнинг ва таълим муассасаларининг асосий муаммоларидан бири – болаларнинг смартфон, планшет ва бошқа гаджетларга боғланиб қолганликларидир.
Хўш, бунга сабаб – ота-оналар ўз боласининг «ҳеч кимдан кам бўлмаслиги» учун унга зўр девайслар олиб бериб қўйганида, деб ўйлайсизми? Қисман тўғри, аммо…
Common Sense Media нотижорат ташкилоти ўтказган тадқиқот натижалари бошқачароқ хулосаларни илгари суради. Аниқланишича, бадавлат хонадонлар фарзандларига кўра ўртаҳол оилаларнинг болалари смартфонларга кўпроқ тобе бўлиб қолаётган экан.
Маълум бўлишича, ота-оналари йилига 35 минг доллардан кам даромад қиладиган 8–12 ёшлардаги болалар бир кунда салкам 6 соат вақтини смартфон билан ўтказар экан. Йиллик даромади 100 минг доллардан ошиқ бўлган оилаларнинг шу ёшдаги вакиллари эса мобил қурилмаларга бундан икки соат кам вақт сарфлашади.
Умуман олганда, смартфонлар вақтичоғлик қилишнинг энг арзон воситасига айланиб бўлган, деб ҳисоблайди Common Sense Media. Тадқиқотда яна шуниси ойдинлашганки, болалар улғайгани сайин уларнинг замонавий девайсларга тобелиги ошиб борар экан.
Сердаромад оилаларнинг 13–18 ёшлардаги болалари кунига деярли 7 соат вақтини экранга термулиб ўтказишар экан. Камхаржроқ хонадонлардаги ўсмирларда эса бу кўрсаткич саккиз ярим соатга тенг; ахир, бу – сутканинг учдан бир қисмидан ҳам ошиқ вақт! Шу сабабли мутахассислар фарзандларни турли тўгаракларга бериш, гаджетлар билан боғлиқ бўлмаган машғулотларга кўпроқ қизиқтириш зарур, дейишмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|