TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Воқеа шу йил 16 сентябр куни Тожикистоннинг Чоркух жамоатида жойлашган №64 ўрта мактабда содир бўлган. 11 синф ўқувчиси Акбар Довудов дарсга бироз кечикиб келган. Шу маҳал милиционер Аҳад Ғайбуллазода Акбар ўқийдиган синфда тарбиявий соат ўтказаётганди. Кечикиши сабабини сўраган. Акбар айтган. Бу милиционерга ёқиб тушмаган. Акбарни калтаклай кетган. Шу кўйи бир неча марта бир саволни берган. 11 синф ўқувчиси Акбар Довудов бир хил жавобларни қайтараверган. Милиционер эса ҳар гал калтаклашни такрорлайверган.
— У мендан нега кечикканимни суриштирди, — дейди Акбар. — Мен ҳожатхонага ўтиб кеч қолганимни айтиб узр сўрадим. У эса «Ҳожатхонага кириб ўтиш учун 5 дақиқа етмайдими?» дея бақирди. Мен етмаслигини айтдим. Милиционер калтаклашда давом этди. Охири қўрқиб саволига жавоб бермай қўйдим…
Маълум бўлишича, Акбарнинг онаси Алия Довудова ҳам мактабда муаллима бўлиб ишларкан. Эртаси куниёқ милиционернинг устидан шикоят қилибди.
— Орадан икки кун ўтгач, — дейди Алия Довудова. — Ўғлим бош оғриғидан шикоят қила бошлади. Юзлари калтак зарбидан кўкариб кетди. Мен арз қилишга мажбур бўлдим. Нима қилай? Тўрт болани бир ўзим оёққа турғазяпман. Милиционерлар болаларни калтаклайверса, майиб бўлиб қолса ким куяди?..
Аҳад Ғайбуллазода ички ишлардан ҳайдалибди. Лекин Алия опа иш судгача етиб боришини истамабди. Айтишига қараганда, Ғайбуллазоданинг онаси қўнғироқ қилиб ялинибди. Боласини қаматмаслигини ёлвориб сўрабди. Алия опанинг онага раҳми келиб даъвосидан воз кечибди. Милиционернинг зўравонлигига ҳам кўз юмибди. Ишдан ҳайдалишининг ўзи Ғайбуллазода учун мактаб бўлишига умид боғлабди. Она-да!