TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Яқинда Американинг Калифорния штатига қарашли Риверсайд округ суди 57 ёшли Дэвид ҳамда 50 ёшли Луиза Терпинга нисбатан адолатли ҳукм эълон қилди. Эр-хотин 13 фарзандидан 12 нафарини узоқ вақт давомида бесабаб қийноққа солиш ва хўрлаш билан шуғулланиб келган. Уларни хона шароитида оч-наҳор ўтиришга мажбур этган, доимий тарзда шафқатсизларча калтаклаган.
Албатта бу ҳақда ҳеч ким билмаслиги мумкин эди. Бироқ қийноқларга мубтало этилмаган ягона фарзанд бўлмиш 17 яшар қизи ота-онасини қандайдир йўл билан чалғитиб уйдан қочган ва полициячиларга бўлиб ўтган ишлар ҳақида гапириб берган. Шундан сўнг эр-хотин қўлга олинган. Қизнинг айтишича, ота-онаси ука ва сингилларини каравотларга бойлаган ҳолда оч ўтиришга маҳкум қилган. Улар фақат сув ичиш ёки ҳожатга бориш учунгина вақтинча арқондан озод этилган.
Тергов ташкилотидагилар аниқлашдики, эр-хотин болаларга кунига икки марта эскирган бодом ёғи, колбаса, эскирган нон берган. Уларни озод қилиш учун келишганда, барча болалар ҳолсиз ва ўта оғир аҳволда бўлган.
Суд 57 ёшли Дэвид Терпинни бир умрга, хотини Луизани эса 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. Ҳукм қатъий ва шикоятга ўрин йўқ.