Оч Бўри подадан бир қўйни судраб Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга. Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап, Тилкалади кўзи тўлганча қонга. Терисини шилиб обдон, шошилмай, Саронжом қилишга тушди-ки, бай-бай, Суякларини бир-бир чайнаб, кемирди, Кўринса ҳамки гўшт – очофатга оз, Тамом қилолмасдан, тўйиб кекирди Ва кечки овқатга қолдириб бир оз – Емишнинг олдида ётди чўзилиб, Ҳазми – таом қилиб, кўзи сузилиб. Ёнида яшовчи ушоқ Сичқонча Қаранг, зиёфатнинг ҳидин олганча – Ўт-ўлан оралаб биқиниб келиб, Секин бир парча гўшт эпини қилиб – Кавагига қараб кўтариб қочди. Бўривой ярқ этиб кўзини очди, Чидолмасдан бундай юзсиз толонга Айюқаннос солди бутун ўрмонга: "Вой доду ҳайҳот! Босқинчидан дод! Ушланглар, тўсинглар каззоб ўғрини, Талаб кетди тамом бору йўғимни!”
Шундай ҳангомани кўрдим шаҳарда: Ҳакамнинг соатини ўғри урибди. Ўзи-ку қирт каззоб бўлгани қолда, "Ушла ўғрини”, деб додлаб юрибди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|