Ҳиндистоннинг Фаррухобод шаҳрида яшовчи эркак бир яшар қизчаси учун гўё туғилган кун уюштирди. Бироқ аслида қизалоқнинг туғилган куни эмасди. Эркак шунинг баҳонасида 20 нафар бегуноҳ болаларни гаровга олди. Айтишларича, бу эркакнинг исми Субҳаш Батхэм экан. У 10 соат давомида болаларни гаровда ушлаб турди. Полициячилар жиноятчи билан келишиш ниятида шунча вақт музокаралар олиб боришди. Фойдаси бўлмагач, махсус хизмат ташкилоти ходимларини чақиришди. Улар Субҳаш жойлашган бинога бостириб кирди. Жиноятчи отиб ўлдирилди. Гаровдаги болалар 6 ойликдан 15 яшаргача экан. Барчалари озод этилиб, хавфсиз жойга олиб кетилди.
— Бу даҳшатнинг ўзи эди, — дейди маҳаллий журналистлардан бири. — Ҳамма болалар ҳақида қайғурарди. Субҳаш уларни ўлдириб юбориши мумкин эди-да. Полиция музокаралар ёрдамида ижобий натижага эриша олмагач, махсус хизмат ташкилоти аскарларини чақиришга мажбур бўлди. Агар жиноятчи таслим бўлса, уни ўлдиришмасди.
Кейинроқ Субҳашнинг ҳаракатларига изоҳ берилди. Уни қотилликда айблашган экан. Уни қотилликда айблаганлардан шу йўл билан қасд олмоқчи бўлганмиш. Хавфли тарафи шу эдики, Субҳаш қуролланганди. Полициячилар етиб келгач, у қуролдан ташқарига ўт очган. Шунинг учун ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари фақат бостириб киришгина болаларни қутқаришда ёрдам бериши мумкинлигини тушуниб етишди.
«India Today» нашри хабарига кўра, бунгача Субҳаш маҳаллий корчалонларга мурожаат этиб, у яшаётган уй қулайликларга эга эмаслигини, унга ҳам давлат уйларидан беришларини сўраган. Яна айтганки, онаси бемор ва яшаб турган уйида шароитлар йўқлиги сабабли касал ҳолича ташқарида ётишга мажбур бўлмоқда. Афсуски, маҳаллий корчалонлар мурожаатини инкор этди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|