Ўн бир ёшли Мэриэна Ислэм ва тўққиз ёшли Райхэн Кэлик Англиянинг Лидса шаҳридаги Раунхей паркида оилавий дам олишга чиқишди. Уларнинг ота-оналари фарзандларини 1812 йил инжиқликлари тасвирланган тарихий обидалар олдида суратга туширишни хоҳлашди. Ҳар икки оиланинг соҳиблари тарихчи эдилар. Шунинг учун қадимий обидаларни томоша қилиш ва у ерларни синчиклаб ўрганиш уларнинг энг севимли ишлари эди.
Кейинчалик улар дам олиш кунларининг бирида ишланган расмларни кўздан кечираётиб, қўрқувдан тошдек қотиб қолишди.
Собиқ тарихчи, ҳозирда эса почта ходими, суратдаги қизчанинг отаси – Нурула Исломнинг айтишича, Қадимги архитектура ёдгорлигининг қоронғи жойида кулранг шакл (шарпа) муҳрланиб қолибди, аммо у тирик одамга ўхшамасди.
Нурула Исломнинг таъкидлашича, аёлни эслатувчи шакл ердан осмонга қараб учиб кетаётгандек, ҳайратланарли арвоҳнинг чап қўли эса юқорига кўтарилганча ниманидир кўрсатаётгандек эди.
37 ёшли эркак ва унинг оиласи шак-шубҳасиз ҳақиқий руҳни суратга туширганликларига амин бўлишди.
Ажабланарлиси шуки, оиладагиларнинг на каттаси ва на кичиги бу руҳнинг уларга бунчалик яқин турганини кўришмаган. Ҳеч қандай шарпанинг овози эшитилганини ҳам эслашолмайди. Англия эксперти, сураткаш Энтони Босток расмларни текшириш учун олиб кетди.
Суратларни машҳур рассом ёрдамида текширишаркан, улар «Photoshop» эмаслигига ишонч ҳосил қилишди.
Ҳа, албатта, Босток расмларнинг асл нусха эканлигини эътироф этди.
Суратга олган Нурула Исломнинг айтишича, расмларни томоша қилаётганида, болалари ортида ғайритабиий ва мўъжизавий шаклнинг кўриниб қолганини пайқаган. Шу заҳотиёқ бошқаларнинг ҳам эътиборини шунга қаратган. Ҳеч ким уни изоҳлаб бера олмагач, мутахассисга мурожаат қилишига тўғри келган.
Тарихдан маълумки, ажабланарли шарпалар, кўланка, хаёлдаги қиёфа ёки шакллар айнан болалар тушган суратларга тасодифий ҳолда муҳрланиб қолади.
Канадалик сураткаш Япониядаги дўстининг қизини суратга олганда ундаги суратда Самурай шарпаси тушиб қолганди.
Австралиядаги битта оила каналда чўмилаётиб, суратга тушишади. Суратда қачонлардир шу каналда чўкиб ўлган қизчанинг акси муҳрланиб қолганини кўриб, маҳаллий халқ таажжубдан ёқа ушлаган.
Хуллас, бунга мисоллар жуда кўп. Шарпалар қандай қилиб болаларнинг суратларига тушиб қолаётгани эса жумбоқлигича қоляпти.