1. Европада эркак ва аёл ўртача 29 ёшда фарзанд кўради. МДҲ давлатларида 20 ёшда эркак ҳамда аёллар фарзандли бўлади. 1910 йили Хитойда эр-хотин фарзандли бўлган. Улар эса бор-йўғи 8 ва 9 ёшда эди.
2. Эгизаклар энг кўп туғиладиган давлат Нигериядир. Ҳар 11 туғруқнинг бири эгизаклар дунёга келиши билан якун топади.
3. Замонавий технологияларни катта тезликда эгаллай оладиган болалар немис болаларидир. Немис боласи 9 ёшидаёқ аллақачон ўзига иккинчи смартфонни сотиб олган бўлади.
4. Энг қадимий болалар ўйинчоғи 3 минг ёшда. Уни қадимий Персия ҳудудидан топишган. Ҳозир ўйинчоқ Луврда сақланади.
5. Америкада «Киндер Сюрприз» олди-сотдиси тақиқланган. Бунга ичига қўшиб бериладиган ўйинчоқ сабаб. Айтишлаарича, бола билмасдан бу ўйинчоқни ютиб юборса, ҳаёти хавф остида қоларкан.
6. Уч яшар боланинг овози ёши катталарнинг 200 нафари баравар чиқарган овоздан баландроқ жаранглайди.
7. 17 асрда болалар жинсидан қатъи назар етти ёшга етгунча узун аёллар кўйлагини кийган.
8. Болалар 3 ёшга етгунча тизза суягига эга бўлмайди.
9. Янги туғилган чақалоқнинг суяклари 270 та, катталарда эса бу миқдор 213 тани ташкил этади. Нега? Чунки бола улғая борган сари айрим суяклар бир-бири билан бирлашиб, ягона суякка айланади.
10. 15-18 асрларда ҳукмдорнинг боласи учун алоҳида хизматкор болалар тайин этилган. Уларни «калтак ейиш учун тайинланган бола» деб аташган. Агар ҳукмдорнинг фарзанди айб иш қилиб қўйса, бу айби учун ўша хизматкор болалар калтак еган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|