Seshanba, 31.12.2024, 02:23
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 3
Mehmon: 3
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyul » 1 » БОЛА ЎҒРИСИ…

06:58
БОЛА ЎҒРИСИ…
Мадина энди ҳеч қачон эркак зотига ишонмайди. Бети қурсин уларни. Ёнингда: «Ўлдим-куйдим, сендан бошқани кўрсам, кўзим тешилсин!..» деяверишаркану, остона ҳатлаб кўчага чиқишлари билан ҳамма нарса эсларидан чиқаркан… Тўғри, Мадина Қўчқоралидан неча йилдан берисига фарзандли бўлолмаяпти. Лекин, бу дард ўзининг ҳам ич-етини кемирмаяптими?.. Худонинг берган куни дўхтирма-дўхтир, табибма-табиб югурмаяптими?.. Фарзандсизлигининг дастидан бир умр эрининг — ўша иккиюзламачининг қош-қовоғига термулиб яшамадими?.. Минг битта таъна тошлари ёғилиб турса ҳам дардини ичига ютмадими?.. Нега унга эри хиёнат қилиб кетди?.. Қани бундан ўн йил аввалги Қўчқорали?.. «Тегмайман!..» деб юз бурганида оёқлари остига йиқилиб кўз ёш қилган, ойисини совчиликка жўнатавериб зерикмаган, энг алам қиладигани: «Мен сени дедимми, сенинг номинг билан ўламан»… — дея аюҳаннос солган «мард» қани?.. Ҳа… У энди йўқ… Қўчқор ҳозир Маликасининг ёнида… У Қўчқорга ўғил туғиб берди-да!.. Боланинг олдида ўн йиллик садоқатли, ҳа, аҳмоқларча садоқатли хотини ёдига тушармиди?! Ёдига тушса, бир йилдан бери ўша манжалақига илакишиб юрармиди?!

— Менга хиёнат қилгунча, оғзингдан қонинг келмаса розимасма-ан! — Мадина ҳувиллаган хонанинг уёғидан-буёғига асабий бориб келаркан, бор овозда бақирди. — Сенгаям боққан бало бордир, хотинбоз?.. Сабр қилсанг, балки, менам туғиб берардим… Шундай хўрлаб ташлаб кетаркансан, нега мард бўлиб уйландинг, ўша ҳароми болангдан топгур?!

Мадина йиғлай-йиғлай, жаврай-жаврай сал аламидан чиққач, мақсадсиз қадам ташлаганча секин ҳовлига чиқди.

***

Орадан ўн кун ўтди. Мадинанинг бошига савдо тушганини эшитиб, ота-онаси, қариндош-уруғлар тинимсиз хабар олиб туришди. Кези келганда, далда бериб юпатган бўлишди. Аммо, у ҳануз ёлғизликка, қабрдай ҳувиллаган ҳаётга сира кўниколмади. Ҳар сафар эрини Маликанинг қучоғида тасаввур қилгани сари ғазаби қайнаб, кўз олди қоронғилашаверди. Мадина ҳозироқ бориб ўша аёлни, унга қўшиб номард эрини ҳам юлиб ташлагиси, иложини топса, болта билан қийма-қийма қилиб юборгиси, жуда бўлмаганда, маҳалла-кўй олдида шармандаи-шармисор қилгиси келди. Тағин… Ўзини босди. Бегуноҳ болани ўйлади, бепуштлиги эсига тушиб бўшашганча диванга ўтириб қолди… Хўш, буёғига энди нима қилади?.. Икки тиззасига шапатилаб қолаверадими?.. Турмушга чиқсинми?.. Кимга?.. Ким чўпдай озғин, бунинг устига туғмас аёлни хотин қиламан деб кўзи учиб турибди?.. Йўқ… Узоқ вақт бунақанги қўл қовуштириб ўтира олмайди ҳам… Аламини олмагунча, хумордан чиқмагунча тинчиёлмайди… Ахир, Мадина ҳам инсон!.. Унинг ҳам ўзига яраша ҳамияти бор… Ҳа… Қўшниси Дилнозаникига чиқсин-чи?.. Гап орасида, ажабмас, жўялироқ маслаҳат бериб қолса… Нима бўлганда ҳам ўқитувчи-ку!..

Бахтга қарши, Дилноза уйида йўқ экан. Дарсга кетган дейишди. Мадина хуноби ошиб яна ҳовлига чиқди-ю, тасодифан икки подъезд нарида турадиган Солиҳа опани учратиб қолди. Бу аёл анчагина эркакшода. Пиёниста эрини билмасдан уриб ўлдириб қўйиб, ўн йил умрини қамоқда ўтказиб келган. Ҳаётда ўзи ҳам керагича қийинчилик кўрган. Зора, бирон-бир жўяли гап айтса!..

— Унақа эркакни замбаракка солиб отсаям оз, — деди Солиҳа опа Мадинанинг кўзларига ачиниш билан боқиб. — Менга қолса-ку, қийма-қийма қип ташласангиз хўп хумордан чиқардингиз-а!.. Аммо, у осон ўлим топади-ю, тирикларга, кўпроқ сизга қийин бўлади… Яхшиси, каллани ишлатинг…

— Ўша каллам қурғур ишламаяпти-да!.. — йиғламсиради Мадина. — Ўзимни қўярга жой тополмайман… Йўқ… Бошқаминан яшаса яшаб ўлсин, юзимга оёқ босиб кетгани алам қилади…

— Менга қаранг, — бирдан ҳушёр тортди Солиҳа опа. — анови ҳаромисини опкетиб қолсангиз-чи?!.. Боласини айтаман-да!.. Ана ундан кейин кўрасиз, туғолмаган товуққа ўхшаб типирчилашини…

— Қандай бўларкин-а?.. — Мадина ҳайрон бўлиб елка қисди. — У бола меники бўлмаса… Ёмонига олиб жавобгар қилворишса нима қиламан?..

— Э, нега қўрқасиз?.. Ким сизни жавобгар қиларкан?.. Танг келганда: «Фарзандим йўқ, эримнинг боласини бир-икки кун бағримга босгим келди», — деб ёлғон гапирасиз, вассалом!.. Ҳаммаёқ тинч бўлса, у ярамасдан боласи эвазига катта пул талаб қилинг… Ўзим ёрдам бераман… Қийналиб ўлсин, ҳезалак!..

Шу фикр пайдо бўлди-ю, икки қўшни буёғига қандай йўл тутиш ҳақида бош қотира кетишди.

 

***

 

Бола ўғирлаш Мадина учун унчалик қийин кечмади. Текин даромад қилишга қаттиқ ишонган Солиҳа опа яхшигина пул ваъда қилиб, такси ёллади ва Қўчқорали яшаётган уйдан унча узоқ бўлмаган панароқ жойга тўхтатиб қўйди. Ҳайдовчига нима?! «Пул берса бўлди-да!..» деди-ю, индамай ўтираверди. Шундан сўнг икки қўшни «манзил» томон йўл олишди. Мадинанинг бахтига, Малика деганлари боласини аравачага ўтқазганча ҳовли айланиб юрган экан. Солиҳа опа илдам юриб бориб Маликани бўлар-бўлмас гаплар билан чалғита бошлади. Кундошига кўринмаслик учун паналаб-паналаб келаётган Мадина эса, Малика гапга берилибми, аравачани қўйиб эндигина бир-икки қадам нари кета бошлагач, эпчиллик билан болани қўлига олди-да, додлаб йиғлашига қарамай такси тарафга югурди. Бундай бўлишини кутмаган Малика сочини юлиб унинг ортидан қувди. Қўни-қўшнилар орасида қий-чув бошланди…

Мадина болани кўтарганча ҳаллослаб уйига етиб келганда қош қорая бошлаганди. Қўрқиб кетган бир яшар чақалоқ ҳадеганда юпанавермади. Мадина қўлига кирган нарсани, турли ширинликлар бериб кўрди… Қаёқда!.. Бола эшикка талпиниб йиғлайверди. Охири, хуноби ошиб уни қаттиқ бағрига босди. Шу топда ўзида қандайдир бошқача, ўзгаларникидан ҳам кучлироқ бир оналик меҳрини туйдики, аламдан додлаб юбораёзди. Ташқарига чиқиш хавфлилигини ҳам унутиб, тинимсиз ғингшиётган болани қўлга олди-ю, дўконга йўл олди.

— Сенга ҳозир бир дунё ўйинчоқлар обераман, — оҳиста шивирлади у чақалоқнинг юз-кўзларидан ўпиб. — Энди сени ўша ҳаромиларга бериб бўпман… Бериб бўпман… Эй худо, шу норасида гўдакни қаёқдаги қаланғи-қасанғиларга бериб қўйгунча, ўзимга берсанг бўлмасмиди-а!.. Ўзим туғсам бўлмасмиди шуни?..

Афсуски, Мадина дўконгача етиб боролмади. Куйиб-пишиб кетаётиб, Қўчқорали билан бирга икки-уч нафар миршаб орқадан етиб келишганини пайқамай қолди. Икки миршаб унинг қўлларига зудлик билан кишан солишди. Қўчқорали эса, фарзандини жонҳолатда қўлига олиб маҳкам бағрига босди… Нима қилсин?.. Мадина аламидан чиқолмади. Эҳтирос устунлик қилди. Унинг бошини гангитган Солиҳа опа ҳам аллақачон ўзини четга олиб улгурди. Ҳам бепуштлик, ҳам хиёнат ёғида қоврилган Мадинани энди қамоқ балоси кутарди, холос.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 440 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz