«Боланинг бегонаси бўлмайди» дейишади. Аксарият ҳинд актрисалари ўз фарзанди бўлса-да, бола асраб олишга қарор қилади.
Равина Тандон
90 йилларнинг машҳур актрисаси Равина Тандон ота-онасиз қолган амакиваччасининг Пужу ва Чайя исмли қизларини асраб олган. Ўша пайтда актрисанинг ёши 21, қизлар эса 11 ва 8 ёшда эди. 2004 йил февраль ойида актриса Анил Тадани билан турмуш қурди ва уларнинг Рашу исмли қизи ва Ранбир исмли ўғли дунёга келди. Равинанинг икки катта қизи Пужа ва Чайя вояга етиб, оила қурган. Равина 39 ёшга кирганда буви бўлди — асраб олган катта қизи Пужа Жейдонни дунёга келтирди. 2019 йилда эса актрисанинг иккинчи набираси Рудру туғилди.
Сушмита Сен
1994 йил «Коинот гўзали» совриндори бўлган машҳур актриса ёлғиз она. Шунингдек, Zee Cine Award, IIFA Award, Filmfare Award, Rajiv Gandhi Award ва бошқа кўплаб мукофотлар эгаси икки қиз — Рене ва Алисани тарбиясига олган. Актриса 24 ёшида она бўлганини энг доно қарор, деб билади. Қизалоқ Ренени 2000 йилда асраб олган. Ҳозир у 20 ёшда. Алисани 10 ёшлигида, 2010 йил қиз қилиб олди. Ҳиндистонда қонунга кўра, бир жинсдаги биттадан ортиқ болани асраб олиш мумкин эмас. Аммо Сушмита охиригача курашди, суд, ҳокимият идораларини босиб ўтди ва ғолиб бўлди. У қизларни узоқ вақт ёлғиз тарбиялади, лекин бир неча ой аввал ўзининг иккинчи ярми Роҳманни учратди ва болаларни биргаликда тарбия қиляпти.
Прити Зинта
Прити Зинта бир эмас, икки эмас, нақд 34 қизнинг онаси. Актриса 2009 йилдан буён Ришикешеда жойлашган «Она мўъжиза» мактабини қўллаб-қувватлаб келади. Ушбу мактабда аҳолининг кам таъминланган қатламларининг муҳтож болалари таҳсил олади. Прити қизларнинг овқатланиши, ўқиши ва тарбияси учун барча харажатларни бўйнига олган. Актриса қизлари ҳақида: «Биз бир жойга йиғилганимизда қандай ажойиб туйғу пайдо бўлишини сиз тасаввур этолмайсиз», — дейди. Актриса турмушга чиқиб, АҚШда яшаётган бўлса-да, мактабга ёрдам беришда давом этяпти.
Санни Леоне
2017 йил актриса Санни Леоне ва турмуш ўртоғи Даниел Уэбер билан Ниша исмли икки яшар қизни асраб олди. Орадан бир йил ўтиб, унинг эгизак — Ной ва Ашер ўғилларини суррогат она дунёга келтирди. Шундай қилиб, Санни бир йилда уч фарзанднинг онаси бўлди. Улар фарзандларини жуда ҳам яхши кўради ва Instagram орқали уларнинг расмини бўлишади.
Шобхана
Бхаратанатям раққосаси ва Малаялам актрисаси 2010 йил олти ойлик болани асраб олди. Асраб олиш маросими Кришнан ибодатхонасида бўлиб ўтган.
Нилам Котхари
Ўзининг ажойиб фильмлари билан кўплаб томошабинлар қалбини забт этган Нилам Котхари анча олдин кинодан воз кечган ва дизайнерга айланганди. Ҳозирда эса она ролини ижро этяпти. Нилам актёр Самир Сонига турмушга чиқди, аммо жуфтлик фарзанд кўрмади. Улар 2013 йил Ахана исмли қизни асраб олган.