Seshanba, 31.12.2024, 01:52
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 3
Mehmon: 3
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Oktabr » 20 » БОЙЛАРДАН ҚОЧ, БОЛАМ!..

09:49
БОЙЛАРДАН ҚОЧ, БОЛАМ!..
МЕН СЕНИНГ ТЕНГИНГ ЭМАСМАН

Баҳриниса ая камбағал бўлса ҳам ёлғизгина невараси Орифжонни ҳеч кимдан кам қилмади. Ўзи атала ичиб ўтирса-да, унга ош берди… Нима қилсин?.. Отаси қурғур сира-сира одам бўлмади. Ичкилик ўлгурга берилиб на бир ҳунарнинг бошини тутди, на биттагина ўғилни боқа олди. Ҳулкаройи бўлса… Ҳали ёш-ку, рўзғор қилмаса бўлмасди-да!.. Ҳа, майли, ўтган ишга саловат… Худога шукр, мана, невараси мактабниям тугатай деб қолди… Пешонасида бўлса, бирон-бир тузукроқ жойда ўқиб олар…

Баҳриниса ая хаёл билан бўлиб невараси кириб келганини ҳам пайқамай қолди. Орифжон қўлидаги сумкасини бир четга ирғитди-да, қовоғини уйганча ғужанак бўлиб кароватга ётиб олди.

— Ҳа, болам, овқатингни емайсанми?.. — унинг тепасига келиб бошини силай бошлади Баҳриниса ая, — Бугун негадир шаштинг паст. Тинчликми ўзи?.. Ё биров-ярим хафа қилдими-а?..

— Орифжон жавоб бериш ўрнига боши билан кўрпага ўралиб олди.

— Вой, мени индамас болам-ей!.. — кулди Баҳриниса ая, — Кел, энди айта қолгин… Менга айтмасанг, кимга айтасан ичингдагини, ахир?! — Орифжон беихтиёр кўрпадан бошини чиқарди.

— Бувижон, айтганимминан ниманиям тушунардингиз?.. Кейин… Бу ҳаммагаям айтаверадиган гап эмас…

— Ие, бу нима деганинг, болам?.. Менам балони тушунаман, ҳа!.. Етмишга кириб ҳеч бўлмаса сенчалик тушуниб қоларман, қани айт-чи!..

Орифжон «айтсамми-айтмасамми» дегандек бирпас иккиланиб тургач, қайтадан бошини ўради-да, кўрпанинг ичидан туриб сўради:

— Хўп… Агар, тушунмасангиз… Севги-муҳаббат ўзи нима, бувижон?..

Баҳриниса ая ҳеч нарсага тушунмайелка қисди.

— Сал осонроқ қилиб сўрамайсанми, ахир?! Севги-певгини мен қаёқдан билай?!

Орифжон нимадир эсига тушгандек сапчиб ўрнидан туриб кетди.

— Севги дегани, биров… Бировни яхши кўриб қолса, севги дейилади. Тушундингизми энди?.. Тағин, ҳамма нарсани биламан дейсиз-а!..

Баҳриниса ая тўсатдан кулиб юборди.

— Вой, болам-ей!.. — Орифжоннинг елкасига шапатилади у кулгидан ўзини тўхтатолмай, — Шунақа демайсанми?.. Нима бало, бировни яхши кўриб қолдингми, болажоним?.. Айта қолсанг-чи, юрагим така-пука бўп кетаяпти, ахир!..

Орифжон нима дейишни билмай дув қизарди. Секин тескари қараб ташқарига чиқиб кетмоқчи бўлганди, бувиси тўхтатиб қолди.

— Орифжон, бу нимаси, ахир?.. Шунақа гапларингни мендан яширасанми?.. Бувингман-ку, сенга ёмонликни раво кўрармидим?! Қани, айта қол, ким экан ўзи?..

— Анави… Расулбойваччани қизи Хосият… Мен сени тенгингмасман деб айтди… Биз камбағал эмишмиз, бувижон!..

Бу гапларни неварасининг оғзидан эшитган Баҳриниса ая оғир уф тортиб юборди.

— Тўғри айтибди-да, ўша қиз, — деди ниҳоят боши эгилиб, — Сенам… Бўлмаса, ўзимизга ўхшаганини яхши кўрмайсанми?! Ана, Шерхон бувангни қизи Санобар, ўшани яхши кўр!..

Орифжоннинг муштлари тугилди. «Йўқ, мени ҳеч ким, ҳатто бувим ҳам тушунмайди… — хаёлидан ўтказди у юраги сиқилиб, — Фалончини яхши кўр эмиш… Ахир, мен Хосиятни севаман-ку!.. Ўшандан бошқаси кўзимга кўринмас, уни кўрдим дегунча қалтираб қолаверсам, нима қилай?..»

— Буви, мана кўрасиз, — хитоб қилди Орифжон зарда билан уёқдан-буёққа бориб келаркан, — Мен, барибир, Хосиятга етишмай қўймайман… Шундай катта одам бўламанки, Расулбойвачча қизини ўзи ялиниб беради…

Баҳриниса ая неварасининг сўнгги гапларига қалбининг бир чеккасида ишонгандай бўлиб турса-да, қисмати аччиқлигини эслаб хўрлиги келарди.

 

УР КАЛТАК, СУР КАЛТАК

 

Орифжон кеч кириб ўрнига ётгандан кейин ҳам тинчимади. Хаёлида фақат ва фақат Хосият айланаверди. Кўзига уйқу келмай тинимсиз тўлғонаверди. «Мен бориб ўзиминан очиқчасига гаплашмасам бўлмайди… — деди ўзига-ўзи, — Нима бўлса-бўлар… Еб қўярмиди жа!.. Қўрқиб ҳам, уялиб ҳам ўтирмайман энди…» Орифжон аввал Хосиятга атаб узундан-узоқ мактуб битиб, уни чўнтагига жойлагач, ёстиғини кароватнинг ўртасига тик қилиб қўйди-да, устидан кўрпани ёпди.

«Бувим мени ухлаяпти деб ўйласа, хавотир олмайди», деб қўйди ўзича ва югуриб кўчага чиқиб кетди…

Хосиятларнинг ҳовлиси жуда ҳашаматли. Ҳатто, кўча деворлари ҳам ўтда ёнмайдиган ғиштдан баланд қилиб қурилган. Унча-мунча одам бу деворга сакраб чиқиб бўпти. Дарвозасини-ку, гапирмасаям бўлади. Кўрган одам худди катта мадрасаларнинг қўш табақали дарвозаси деб ўйлайди. Лекин Орифжон бу ҳовлига киришнинг энг осон йўлини билади. Ундан бўлак ҳеч ким билмайди… Дала тарафдан келиб шундоқ тиканли симларнинг охиригача юриб борилса, бир киши ўтгулик жойи бор. Орифжоннинг ўзи атайин очиб қўйган бу йўлни. Эҳ-ҳе, неча марталаб бу йўлдан ичкарига кириб пойлаган-у Хосиятни!.. Аммо бирон марта ҳам чақириб гаплашишга ботинолмаган… Бугун эса, албатта гаплашади. Орзуларини, кейинчалик у ҳам албатта бойиб кетишини айтади. «Менга ишон, сени ҳеч қачон зориқтириб қўймайман…» — дейди…

Орифжон ҳовлининг ёнбош томонига — Хосиятлар ўтирган уй деразаси яхшироқ кўринадиган жойга писиб ўтириб олди-да, ўзича Хосиятнинг ташқарига чиқиб қолишини кута бошлади. Ичкарида ёш болаларнинг, гоҳида аёлларнинг бақир-чақири эшитилиб турар, ҳадеганда ташқари эшик очилавермасди. Орадан ярим соат, бир соат ўтди. Хосиятдан дарак бўлмади. Орифжон зерикиб пайпаслана-пайпаслана ердан майда бир тошни топди-да, тўппа-тўғри дераза ойнасига ирғитди. Ойна тош зарбидан жаранглаб кетди-ю, кутилмаганда эшик очилиб Расулбойвачча, унинг кетидан иккита давангирдай Ҳасан-Ҳусан ўғиллари югуриб чиқишди ва ҳовлини, томорқа тарафларини кузата бошлашди. Орифжон қўрқиб кетди. «Ушлаб олишса-я!..» У секин-секин орқага тисарилиб чорбоғнинг ўртароғига борди-да, ўзи очган йўлакни мўлжаллаб тўсатдан югуриб юборди.

— Тўхта!.. Кимсан?.. Тўхта деяпман сенга!.. — Ота-болалар жон талвасасида Орифжонни қувиб кетишди. У тиконли симлар орасидан ё ўтди, ё ўтмади. Ишқилиб, кимдир оёғидан тортиб қолди-да!..

— Ориф!.. Сен?!. Ярим кечаси мени уйимда нима қандеб юрибсан, аблаҳ?.. — Расулбойвачча Орифжоннинг ёқасидан олиб ўрнидан турғазди.

— Дада, у Хосиятнинг орқасидан келган… — гапга аралашди Ҳасан Орифжонгаеб қўйгудек бўлиб тикилиб, — Бу бетайинни иккинчи бизникига қадам босмайдиган қиб юбориш керак.

— Ҳали шунақами?.. Мени қизимни-я?.. Вей, пиянистани боласи, мени қизимга кўз олайтиряпсанми ҳали?.. Кўрсатиб қўяман сенетимчага!.. Ур, болалар!.. Синглингни орқасидан юрган оёқларини синдир!.. Падарига лаънат бу иштонсизларни!..

Гўё шундай буйруқни кутиб турган ака-укалар ҳе йўқ, бе йўқ, Орифжонни тепкилай кетишди. У ҳатто ўзини ўнглаб олишга ҳам улгурмади. Икки тарафидан тўхтовсиз келиб тушаётган муштлар охири Орифжонниерга ағанатди ва калтак зарбига дош беролмай ҳушидан кетди.

 

ҚАНИСАН, БОЙ, ҚАНИСАН?..

 

Баҳриниса ая ярим кечада бехосдан уйғониб кетиб ўрнидан турди-да, секин келиб неварасининг кароватини кўздан кечира бошлади. Ёстиқнинг кўрпа остидан дўмбайиб турганини кўриб: «Болам тушмагур жа ёмон ётади-да, ғужанак бўлиб олганини қара-я!..» — деди-ю, нари кетди. Лекин барибир кўнгли тўлмади. Орқасига қайтиб кўрпани пайпаслаб кўрди. «Вой қуриб кетмагур Орифжон!.. — Баҳриниса ая кўрпа остидан ёстиқни қўлига олиб хавотир аралаш бош чайқади, — Мени яна «ўтлатиб» кетибди-ку бу қулоқсиз бола!..» Баҳриниса ая юраги бежо уриб югурганича кўча тарафга қараб чопди. Дарвозага яқин келганда нариги томонда кимдир инқиллаётгандек бўлаверди. У калима қайтариб қўрқа-писа дарвозани очди.

— Вой мен ўлиб қўя қолай!.. Орифжон, сенмисан?.. Сенга нима бўлди?.. Сени қайси ҳаромзода қонга бўяди, болажоним?.. — Баҳриниса ая титраб-қақшаб бошидаги чит рўмолини ечди-да, неварасининг юз-кўзларидаги қонларни тупуги билан ҳўллаб артишга тушди. — Айта қол, болам, ким урди сени?.. Айта қолсанг-чи, ахир!..

— Расулбойваччалар урди, — Орифжоннинг зўрға овози чиқди. Баҳриниса ая яна таниш исмни эшитиб оғир хўрсинди. Орифжонни амал-тақал уйга етаклаб олиб кириб ўрнига ётқизаркан норози оҳангда ғудраниб қўйди:

— Болам-ей, мен сенга ўшалардан нарироқ юр демаганмидим-а?!. Билганингдан қолмайсан-да, барибир!.. Қизиям қуриб кетсин у ҳаромхўрларни… — Баҳриниса ая ярим тун бўлишига ҳам қараб ўтирмай қўлига йўғон бир ходани олди-ю, Расулбойваччаникига қараб йўл солди. Ҳашаматли ҳовлига қоронғида туртина-суртинаетиб келгач, қўлидаги хода билан дарвозани қаттиқ-қаттиқ ура бошлади.

— Ҳой, худоё жувонмарг бўлгурлар, чиқ!.. Мени бегуноҳ боламни урмай лаҳатда чиригурлар, чиқ!..

Ярим кечада бундай шовқин-суронни кутмаган Расулбойвачча йўл-йўлакай иштонбоғини боғлаганча югуриб келиб дарвозани очди. Очди-ю, остонада Баҳриниса аяни кўриб ранги-қути ўчди.

— Ие, ие, келинг, келинг!.. — дея олди зўрға кўзларини ёлғондакам ишқалаб, — Тинчликми, ая?..

— Ҳе, ая деган тилларинг узилиб тушсин-а сенларни!.. Боламни нимага урдинг?.. — ходасини қўлида маҳкамроқ тутиб ўшқира кетди Баҳриниса ая. Расулбойвачча бунақанги ҳақоратларни эшитиб ўрганмагани учунми, кутилмаганда тўнини тескари кийди.

— Ҳой, кампир, — деди у важоҳат билан Баҳриниса аяга яқинлашиб келаркан, — Оғзингизга қараб гапиринг, тузукми?!. Ўша мишиқи неварангизга мени қизимни орқасидан юришни ким қўйибди?.. Хосият қаёқда-ю, у етимча қаёқда?.. Кўрпасига қараб оёқ узатсин-да!..

— Вей, бойвачча, сен бой бўлганингминан неварамни тирноғигаям олмайман қизингни, билдингми?.. Ҳе, қизинг бошингда қолсин!.. — Баҳриниса ая шу гапларни гапирди-ю, ортиқ бу остонада туришни ўзига эп кўрмай қарғана-қарғана ортига қайтди.

 

МЕНАМ БОЙ БЎЛАМАН, КЎРАСАН!..

 

Орифжон бир ҳафта деганда оёққа туриб, юз-кўзларидан яралари бита бошлади. Ҳатто, битириш имтиҳонларига бориш умидида эрта туриб мактабга отланиб қолди.

— Яна бир-икки кун сабр қип турсанг бўлармиди, — деди хавотирланиб Баҳриниса ая унинг қўлига сумкасини тутқазаркан, — Анави яраларинг қуриб қолармиди дейман-да!..

— Йўқ, бувижон, — мийиғида кулиб қўйди Орифжон, — Мен туппа-тузукман… Ҳатто ўша Ҳасан-Ҳусанларнинг адабини беришга ярайман…

— Йўқ… Бекорларни айтибсан… Айтдим-ку, уларминан тенг бўлмагин деб… Хотин қуриб кетмагандир сенгаям…

Орифжон мактабга етиб келиб синфдошлари билан бирма-бир кўришиб чиқаркан, беихтиёр ҳовлида Хосиятнинг дугоналари орасида турганини кўриб қолди. Кўришга кўрди-ю, яна юраги ҳапқирди. Бадани қизигандан қизиб унинг олдига боргиси келаверди. Лекин… Қандай қилиб?.. Қайси юрак билан?.. Бориб нима дейди?.. Шу тобда бир ҳафта аввал унга ёзган хати эсига тушди. Бахтига, хат чўнтагида экан…

«Хатни баҳона қилиб бораман…» — хаёлидан ўтказди у ва илдам-илдам юриб Хосиятларнинг даврасига яқин борди. Яқинлашиш ҳамоно, қизлар негадир бирдан тарқалиб, Хосият ҳам ичкарига қараб юрди.

— Хосият, тўхта!.. Сенда гапим бор, — дея қичқирди Орифжон ҳануз танасидаги титроқни тўхтатолмай. У тўхтади. Тўхтади-ю, Орифжон яқин келиши билан орқасига ўгирилиб кутилмаганда жеркиб ташлади:

— Нимага яна орқамдан юрибсиз?.. Шунча еган калтакларингиз камми?.. Бизни оилага тўғри келмайсиз деб неча марта айтганман сизга?!.

Орифжон умрида биринчи бор ўзини қўлга олиб Хосиятнинг кўзларига тик боқди.

— Ахир… Сени яхши кўрсам нима қилай?..

— Э, бошимни оғритманг… Мен сизни тенгингизмасман…

Бу гапни эшитиб Орифжоннинг бадани музлаб кетди.

— Мана кўрасан, — дея ҳайқирди у индамай ичкарига кириб кетаётган Хосиятнинг ортидан, — Бир кун келиб менам албатта бойиб кетаман… Ўшанда дадангни ўзи қизимга уйлан деб олдимга югуриб келади… Мен сенга, барибир етишмай қўймайман, Хосият!..

 

САФАРИНГ БЕХАТАР БЎЛСИН!..

 

Битириш имтиҳонлари тугагач, Орифжон «катта ўқиш»га тайёргарлик кўришга тушди. Уйга қамалиб олиб тинимсиз китоб ўқиди. Хосиятнинг олдига бирон марта ҳам бормади. Ўзининг сўнгги марта айтган гаплари ҳамиша ёдида бўлди. Ўқийверди. Баъзи ғийбатчи қўни-қўшниларнинг «Қарқуноқдан булбул чиқмай ўлсин-а!..» — деганларига ҳам қулоқ солмади… Тошканга жўнаши олдидан Баҳриниса ая Ҳадича фолчига кириб яхши ниятда тумор қилдирди ва кўйлагининг ичкарисига тақиб қўйди…

Афсуски, бу катта шаҳарда ҳам Орифжоннинг омади чопмади. Университетга кириш имтиҳонларини топширолмади… Йўқ… Ҳамма саволларга тўғри жавоб бергандай эди… Айтишларича, битта ўринга эллик киши тўғри келган экан-да!.. Шунча тиришиб ўқиганлари, орзу-умидлари ҳавога учди. Имтиҳонлар залига ота-она, амма-тоғаларини етаклаганча мағрур кириб келаётган болаларни, қизларни кўриб беихтиёр ўксиб кетди. «Суянчиғинг бўлмаса шу экан-да!.. — хаёлидан ўтказди у йиғлагудек бўлиб, — Бувимнинг туморига ишонгандим, уям иш бермади… Энди нима қиламан?.. Қишлоқдагиларга нима дейман?.. Хосият нима бўлади?.. Уни энди қайсидир бойвачча илиб кетаверадими?..»

Орифжон оғир уф тортиб кўчага чиқди. Аксига олиб унга ётоқхона ҳам беришмаган. Ўзи шаҳарни яхши билмаса. Университетни ҳам адаша-адаша зўрға топиб келган бўлса… У хаёл билан бўлиб метро бекатига яқинлашиб қолганини ҳам пайқамай қолибди. Одам гавжум. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Шу пайт баланд бўйли бир эркак Орифжоннинг ёнидан илдам юриб ўтиб кетди-ю, сал нарига бормай чўнтагининг бир четидан зўрға илиниб турган катмончаси ерга тушиб кетди. Эркак буни сезмади чоғи, индамай йўлида давом этди. Орифжон бу орада катмонга яқинлашиб қолган ҳам эдики, шундоқ биқинида яна бир қорачадан келган, ўрта яшар киши пайдо бўлиб уни астойдил турта бошлади.

— Окаси… Пул тушиб қолди… Олмайсанми?.. Э-е, олсанг-чи тез!.. — Соддалик-да, Орифжон ҳам ҳалиги кимсанинг гапига лаққа тушиб шартта катмонниердан кўтарди. Кўтариши ҳамоно, бояги кимса кутилмаганда овозининг борича бақириб юборди.

— Али-и!.. Тез кел, манави мени ҳамёнимни ўмариб қўйди… Тезроқ кела қолсаларинг-чи, қочиб кетади!..

Орифжон ҳеч нарсага тушунмай орқасига анграйиб қаради. Не кўз билан кўрсинки, беш-олти нафар ўзидан каттароқ болалар у томонга югуриб келишяпти. Нима бўлса бўлар деди-ю, дуч келган тарафга қараб чопди. Лекин йигитларнинг оёғи узун экан. Бирпасда етиб олишди. Орифжон бир тўп безорилар орасида кимнингдир «Шуми ўғри?.. Шу қишлоқими?..» — деган қичқириғини эшитиб қолди, холос. Ҳатто, шундоқ ўзини ҳимоя қилишга ҳам улгурмади. Ҳар тарафидан гоҳ шапалоқ, гоҳ мушт келиб тушаверди… Бу сафар Расулбойваччаникида еган калтаклари ҳолва бўлди. Лекин… Негадир ҳушидан кетиб йиқилмади. Катмонни ҳам бермади. Пайт пойлаб туриб тўда орасидан зўрғагина чиқиб олди-да, бор кучини тўплаб астойдил югурди… Анча жойгача югуриб боргач, қўрқа-писа орқасига қаради. Бахтига катта кўчада безорилардан асар ҳам йўқ эди.

 

ИШГА БОРАСАНМИ, ОҒАЙНИ?..

 

Орифжон безорилардан эсон-омон қутулганига шукр қилиб ёнгинасидан оқиб ўтаётган бетон ариқчадаги сувда бет-қўлини яхшилаб ювиб, артингач, секин катмончани очиб кўрди.

«Вой-бў!.. Бир даста пул-ку!.. Анави ярамаслар бекорга орқамдан қувмаган экан-да!..» — У катмончани шоша-пиша чўнтагига яширди-да, оғзи қулоғигаетиб худди бойваччалардек такси тўхтата бошлади.

— Қаерга борасан, ука?.. — рўпарасига келиб тўхтаган «Нексия» ҳайдовчиси — қайтарма мўйловли бақувват эркак ойнадан бошини чиқариб сўради.

— Қўйлиққа, бува!.. Қўқонга кетадиган машиналарга обориб қўйинг…

Машинага жойлашиб ўтириб олгач, ҳайдовчи уни яна гапга солди.

— Қўқонликмисан дейман-а?..

— Ҳа, қўқонликман…

— Ватанга қайтяпсанми?..

— Ҳа… Шунақа…

— Қовун чопиқдан хабаринг йўқми мабодо?..

— Биламан, бува… Болалигимдан далада ўсганман.

— Унда… Менга пича ёрдам бервормайсанми?.. Кунингга уч мингдан бераман… Пул ишлаб оласан мўмайгина…

Орифжон ўйланиб қолди… Нима қилса экан?.. Бир томондан бу одам тўғри айтяпти… Чўнтагидаги пулга қўшиб борса, бувиси ҳам хурсанд бўлади… Қолаверса… Балки, Хосиятга пулларини кўрсатса, бойиб кетганига ишонар…

— Майли, бораман, — деб юборди Орифжон қатъий қилиб, — Қовун чопишни қойиллатиб ташлайман…

 

ҲАҚҚИМНИ БЕРИНГ, БУВА!..

 

Эркакнинг исми Сотволди бўлиб, пайкали кенг экан. Орифжон уердаги бепоён далалар, мол-қўй, от-ешакларнинг кўплигини кўриб баҳри-дили очилиб кетди. Хаёлида худди қишлоғида юргандай астойдил ишлайверди. Атрофидаги ўзига ўхшаган ҳашарчилар унинг куйиб-пишиб ишлаётганига зимдан назар солиб маъноли бош чайқаб қўйишар, фақат Сотволди акагина баъзи-баъзида келиб ҳам унга сир бой беравермасди…

Кунларнинг бирида кела солиб бир муддат Орифжоннинг ишини кузатган бўлди-да, кутилмаганда қачонлардир чопилиб кетган қовун ниҳолини топиб олди. Кўзлари қинидан чиқаёзган Сотволди ака қуриган ниҳолни қўлида байроқдай кўтарганча индамайгина чопиқ қилаётган Орифжоннинг тепасида пайдо бўлди.

— Вей, қишлоқи пандавақи, мана буни кўраяпсанми?.. — ўшқира кетди у жонҳолатда Орифжоннинг сочини чангаллаб, — Нима қип қўйдинг бу кўчатни-а?.. Мен сен қишлоқига нима учун пул тўлайман?.. Кўчат қуритиб берганинг учунми?..

— Буни мен чопганим йўқ, — йиғламсиради Орифжон сочи оғриганига чидаёлмай, — Мен чопганим йўқ…

— Йўқол!.. Кўзимга кўринма!.. Кечдим сендақанги қишлоқидан… Бор, дедим!..

Орифжон кетмонни бир четга қўйиб сал нари кетди-да, беихтиёр яна орқасига ўгирилди.

— Ҳаққимни бермайсизми, бува?.. Бир ойдан бери ишлаяпман-ку ахир!..

— Нима?.. Қанақа ҳақ?.. Қовун кўчатларимни қуритиб берганингга ҳақ берайми?.. Буни қаранглар-а, буни қаранглар!.. Йўқол тезроқ, ҳозир абжағингни чиқариб ташлайман, хунаса!..

Орифжоннинг боши эгилди. Ўпкаси тўлиб ён-верида ишлаётган ҳашарчиларга умид билан тикилди. Ҳеч кимдан нажот бўлавермагач, йиғлай-йиғлай пиёда йўлга тушди.

 

«ЯНГИ СЕВГИ» САРОБЛАРИ

 

Йўл азоби, ҳар қадамдаги текшир-текширлар Орифжондек нимжонгина йигитчани ҳолдан тойдирди. Ҳатто, катта ўқишни орзулаганларига минг пушаймонлар еди. Қўйлиққача бир амаллаб етиб келиб қайсидир бекатдаги ўриндиқлардан бирига оҳиста чўкаётиб эса, хаёлига келган бирдан-бир нарса шу бўлди: «Бувижоним тўғри айтган экан… Камбағалнинг боласи, барибир, камбағал бўларкан…»

Шу тобда ёнига келишгангина бир қиз келиб ўтирди-ю, хаёлидаги барча ўйлаган ўйлари остин-устун бўлиб кетди. Қиз кўринишидан Хосиятнинг ўзгинаси эди. Қош-кўзлари, соч турмаклашлари қуйиб қўйгандек… Орифжон, ҳатто у билан беихтиёр салом-алик қилиб юборишига бир баҳя қолди… Бу қиз Хосият эмаслигини билиб турса-да, ундан кўзини узолмай қолди. Яқин ўтмишдаги изтироблар, Хосиятнинг лаб буриб қарашлари эсига тушиб аъзойи баданида титроқ турди.

— Менда ишингиз бормиди?.. — ниҳоят томдан тараша тушгандек қизнинг ўзи савол ташлади.

— Йўқ… — деб юборди Орифжон ҳам шоша-пиша ўзини қўлга олиб, — Ўзим… Шунчаки…

Қиз унинг ҳаяжонланишини кўриб кулиб юборди.

— Вой, мунча қалтирайсиз?.. Ҳеч қизлар билан гаплашиб кўрмаганмисиз дейман-а?.. — дея луқма ташлай бошлади қиз ҳануз кулишда давом этиб. Орифжон эса, адойи тамом бўлаёзганди. Ҳар қадамда Хосиятнинг ноз-фироғи, аччиқ-тирсиқ гапларини эшитиб ўрганган йигитча учун бу ҳақиқий мўъжиза эди. Айниқса, мусофирчиликдаги шунча кун азоб, камситилиш, хўрликлардан сўнг бир оғиз майин сўзни эшитиб терисига сиғмай кетди Орифжон. «Шундай келишган, башанг кийинган қиз менминан гаплашиб ўтирибди-я!.. — ўзича ўйлади у қиздан яширинча кўзларини узолмай, — Буям бойларни қизига ўхшайди-ку, ахир!..»

— Жудаям камгап экансиз-а?.. — ўртадаги жимликни бузди қиз майин жилмайиш қилиб, — Отингиз нима?..

— Орифжон…

— Меникини сўрамайсизми?..

Орифжон кутилмаган саволдан эсанкираб қолди.

— С-сўрайман…

— Ҳа, майли… — деди қиз унга янада яқинроқ ўтириб. Елкалари қизнинг елкасига ёпиша борган сари Орифжон худди боши айлана бошлагандек сесканиб кетаверди. — Исмим Дилором… Айтганча, бу ерликка ўхшамайсиз… Қаерда турибсиз ҳозир?..

— Ҳеч қаерда…

— Вой, шунақами?.. Бечорагина-ей!.. Юринг унда меникига!..

Орифжон Дилоромнинг бир-биридан ёқимли сўзларини эшитиб уйга қайтаётганини ҳам унутди. Ҳатто, соддаларча қизга чўнтагидаги бир даста пулни кўз-кўз қилмоқчи, у ҳам жа унақа камбағал эмаслигини исботламоқчи бўлди.

— Хўш, нима қиласиз?.. Борасизми ё мен кетаверайми?.. — кутилмаганда тоқатсизланишга тушди Дилором.

— Йўқ, йўқ… Бораман… Уйингиз қани?.. Кетдик…

Дилором ҳовлиқиб ўрнидан туриб кетган Орифжонни қўлидан тортиб қайта жойига ўтқазди.

— Жудаям шошқалоқ экансиз-а?.. — айёрона кўз сузиб деди Дилором, — Олдин менга ҳув ану дўкондан бирор нарса оберинг… Пулингиз борми ўзи?..

— Пулим бор, Дилоромхон, пулим бор… — катмончадан пулларни қўлига олиб Дилоромга кўз-кўз қиларкан, Орифжон ўзини худди бойваччалардек тутиб гердайиб қўйди. — Бизам жа камбағалмасмиз…

Бир даста пулни кўриб Дилоромни кўзлари чақнаб кетди.

— Вуй, роса бой экансиз-ку!.. — ҳиринглаб кулди у пулларни қўли билан силаб кўраркан, — Келинг, яхшиси, буларни менга беринг… Ўзим чопқиллаб кириб кўнглимга ёққан нарсани опчиқаман… Кейин… Бозорга тушиб… Сизга… Тузукроқ кийим сотиб оламиз, хўпми?..

Орифжон қандай қилиб қўлидаги пулни қизга тутқазиб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди. Қиз кетгач, миясидан «Ишқилиб, қочиб кетмасин-да!..» — деган ўй ўтиб яна хавотирланишини ҳам қўймади… Ана, Дилором дўкон эшигига яқин бориб қандайдир сочи устарада қирилган уч-тўртта йигитга ниманидир уқтирди… Ие, улар нега Орифжон тарафга югуриб келишаяпти?.. Ҳа, ҳа, тўппа-тўғри уни мўлжалга олиб югуришяпти…

Орифжон бу қиз ҳам бетайин безориларнинг шериги эканини тушунибетди-ю, афсуски, кеч эди… Ҳозир… Қочиб қолмаса, яна бекордан-бекорга калтак ейди, бекордан-бекорга тепкилашади… Орифжон шошиб ўрнидан турди-да, ҳали безорилар яқин келмай туриб бозор томонга қараб чопди. То оломон орасига кириб кўздан ғойиб бўлмагунча чопаверди.

 

БОЙ БЎЛМАСАНГ-БЎЛМАГИН!..

 

Безорилардан бир амаллаб қутулса-да, пулсиз, оч-наҳор юравериб толиққан Орифжонни қўқонлик йўловчилар савоб бўлар деган умидда ола кетишди. У ўқишдан ҳам, катта шаҳардан ҳам, ва ниҳоят, бойликдан ҳам совиди. Йўл-йўлакай хаёлан гоҳ ўзини, гоҳ бошига шунча кулфат солган ёмон одамларни сўкиб борди. Бир неча ўн кунлик «сафар»дан сўнг ўзини анча улғайгандек, оқ-қорани таний бошлагандек ҳис қилди. «Эндиям Хосиятнинг менга тегмаслиги аниқ, — ўйларди у машина силкинган сари юраги ҳапқириб, — Бувим беҳуда айтмаган-да!.. Камбағалнинг боласи, барибир бой бўлмасакан… Мен бўлсам, бувимни ёлғончига чиқариб юрибман… Ҳақиқий ёлғончи, айёр бойларнинг ўзи экан-ку!..»

Машина қишлоқ кўчасига яқинлаша бошлагач, Орифжон безовталана бошлади. Гарчи она қишлоғининг қадрдон ҳавоси, бир-биридан бўйдор ва салобатли мирзатераклар кўзларини қувнатаётган бўлса-да, ичидан зил кетаверди.

«Ўқишга кирдингизми?..» — деб сўрашса, қандай жавоб қайтаришни билмай боши қотди…

Машина жўнаб кетгани ҳамоно, дарвозадан кирибоқ, барибир ўзини тутолмади. Баланд овоздаги ҳайқириғидан бутун қишлоқ жаранглаб кетгандек бўлди.

— Бувижо-он!.. Қайдасиз, бувижо-он?!. — Баҳриниса ая чамаси хамир қораётган эканми, қўл чайишни ҳам унутиб югурганича ташқарига чиқди-ю, бироз довдираб қолди.

— Вой, Орифжонмисан?.. Ўзингмисан, ишқилиб?.. Вой ўзимни домла боламдан айланай!..

Орифжон бувисининг елкасига бошини қўяркан, бутун чигаллари тарқагандек, енгил нафас олди. Астойдил кўз ёш қилаётган Баҳриниса аяни юпата-юпата сўрига бориб ўтирди ва биринчи гапирган гапи шу бўлди:

— Бувижон, мен «катта ўқиш»га киролмадим… Ҳамма айтганларингиз тўғри экан… Қўйинг, камбағалмизми, шундайлигимизча қолаверайлик… Менам… Эртагаёқ кетмонимни кўтариб далага чиқаман… Ўша яхши… Ҳа… Айтганча, бувижон… Мабодо, келин қилмоқчи бўлсангиз-чи, Шерхон бувамнинг қизи Санобарга кираверинг… Яхши қиз бўлган дейишади-ку!..

Шу тобда Шерхон буванинг қизи Санобар кўча девори ёқалаб сув олиб ўтиб кетаётганди. Орифжоннинг ўзига қарата айтган гаплари қулоғига мойдек ёқиб, майин жилмайиб қўйди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 345 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Oktabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz