Келаси йилнинг 1 январидан бодикамералар ишга туширилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
2020 йил 1 январдан бошлаб, ЙПХ ходими 8 соат давомида узлуксиз равишда хизматини видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб боради. Махсус бодикамералар ҳайдовчилар ва ходимнинг ноқонуний мулоқотга киришиши ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиши таъкидланди. Шунингдек бодикамералар ходим томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари содир этилишининг олдини олади.
Хитой халқ Республикасининг "Хайтера” компаниясидан республика бўйлаб 6193 та бодикамералар харид қилинган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасига 200 дона, Тошкент шаҳрига 2876 дона, Андижон вилояти 187 дона, Бухоро вилоятига 212 дона, Жиззах вилоятига 188 дона, Қашқадарё вилоятига 236 дона, Навоий вилоятига 185 дона, Наманган вилоятига 184 дона, Самарқанд вилоятига 341 дона, Сурхондарё вилоятига 203 дона, Сирдарё вилоятига 183 дона, Тошкент вилоятига 432 дона, Фарғона вилоятига 289 дона, Хоразм вилоятига 191 дона ажратилиб, 193 донаси захирага олинди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|