TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
BMW М8 ва Porsche Taycan пойга трассасида дуэль уюштирди (видео)
AutoBild Sportscars канали блогерлари бензинда ҳаракатланувчи купесимон BMW М8 Cоmpetition седани ва Porsche Taycan Turbo S электрокарини ўзаро таққослаб кўрди. Тажрибали ҳайдовчи иккала автомобилда Лаузицринг пойга трассаси бўйлаб 4,5 километр масофа босиб ўтган. Иккала машинага ҳам бир хил — Pirelli P Zero шиналари ўрнатилган, деб хабар беради Motor.
Техник жиҳатдан иккала машина ҳам бир-бирга ўхшаш: BMW М8 Gran Coupe Competition’га 625 от кучига эга 4,4 литрли V8 двигатели ўрнатилган бўлиб, у 8 поғонали автомат узатмалар қутиси билан бошқарилади. BMW Porsche’дан кўра қарийб 400 килограммга енгил ва 20,5 минг евро арзонроқ туради.
Porsche Taycan Turbo S’га эса 761 от кучига эга тўлиқ узатмали мотор ўрнатилган. Таъкидланишича, электромобил соатига 100 километр тезликка BMW’дан кўра 0,4 сония тезроқ эришади.
«Жанговар» ҳаракат режими якунига кўра, турли моторлар ўрнатилган немис седанлари орасидаги фарқ 0,2 сонияни ташкил этган.