Шу ҳақда Бирлашган миллатлар ташкилотининг бактериологик қуроллар бўйича собиқ эксперти Игорь Никулин айтиб ўтди. Олимнинг ишонч билан айтишича, ҳозирги кунда «COVID-19» кодли номга эга бўлган коронавирус 2015 йилиёқ Америка тарафидан яратилган. Аммо яқинда Америка тарафи Хитойга қарши информацияли уруш эълон қилди. Аниқроғи, вирусни Хитойга йўллади-ю, кўрибсизки, коронавирус Хитой вирусига айланди. Мақсад битта эди. Хитойни нуқул ёмон воқеалар, гаплар, касалликлар чиқадиган давлатга айлантириш.
Никулин айтдики, Ухан ҳудудида илгари Америка консуллик биноси бўлган. Худди шу бино атрофидан устига «бактериологик хавфли» ёзувли бўш идишлар топилган. Худди ўшалар ичида коронавирус сақланганлигига сира шубҳа йўқ.
Эксперт шу ўринда Америкада коронавирусга қарши илк вакцина яратилгани ҳақидаги хабарга эътибор қаратди. Ахборотда Америка мутахассислари яратган коронавирусга қарши вакцина Хитойдаги кўршапалакларда муваффақиятли синовдан ўтказилгани баён қилинганди. Яна ахборотда ушбу эксперимент ўта хавфли эканига ҳам ишора қилинган. Нима бўлмасин, олимлар ҳайвонлар иштирокисиз ҳам коронавирусни одамларга юқтира олишди.
Ўтган йил августида, — дейди Никулин. — Коронавирус модификация қилинаётган лабораторияда бир ҳодиса юз берди. Бино тўлиқ ёпиб ташланганди. «The New York Times» газетасида эса Америкада янги эпидемия тарқалгани, ҳозирнинг ўзида 215 киши вирус юқтиришга улгургани ҳақида мақола эълон қилинди. Орадан икки ҳафта ўтгач, вирус юқтирганлар сони 500 кишидан ошиб кетди. Вирус юқтирганларнинг айримлари ўлим топди. Улар орасида Америка ҳарбийлари ҳам бор эди. Оқ уй маъмурияти фавқулодда мажлис чақирди. Ўшанда мен Вашингтонга расман мурожаат этиб, ҳақиқатни айтишга чақирдим. Айтишмади. Лекин ҳаммаси шундоқ ҳам равшан эди. Коронавирус Хитойники эмас, балки Американики эканига шубҳа қолмаганди.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|