TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Блогер Сардор Камилов: Мархума Гавхар Шарипова рухий хаста кўринган.
Блогер Сардор Камилов ўзининг инстаграмдаги сахифасида мархума Мархума Гавхар Шарипова хақида шундай дейди: "Гавхар оламдан ўтибди. Бугун пешинда ўз уйи Навоий шахрида жанозага чиқарилади.
Хозир у хақида билдирадиган маълумотим асло у хақида ёмон гапириш эмас, ҚАЙТАНИГА ижтимоий тармоқлар ва таниганлар ва кўрганлар кўз ўнгида кўпчилик артистларни ёмон айбловлари, қарғиш ва хақоротлари билан ёдда қолгани учун аниқлик киритмоқчиман. Сўнгги пайтлар рухиятида ўзгаришлар билан санъаткорларни ижтимоий тармоқларда айблаётгани билан ўзига диққат тортганди ва бу аниқ рухий касаллик аломати эканини кимлардир тушунгани учун муроса қилмади. Кимлар эса хануз хафадир, аммо... Айтишларича тушкунлик сабаб бўлган. Россияда хам иши ўхшамай қайтиб келди ва бизни сайтимизни офисини излаб топиб келди. Сухбатда роса йиғлаб Тошкентда бомж бўлиб юрганини айтиб йиғлаганди. Яширин тарзда видеога олгандик, чунки унинг рухий ўзгариши натижасида бошқаларни айблаши билан бизни хам айблашга ўтса, хақиқат онларидан факт сақлаб қўйиш мухим эди. Рахмим келди... Анча пайтгача қўнғироқ қилиб ўша айбловларини халққа етказишга ёрдам беришимни сўраб юрди. Аммо қандоқ? Уни касалини кўриб билиб турибман, гапларига кимдир ишониб қолсачи деб интервью қилмадик. Онаси касал эди, қизини қайтишимни роса кутди. Онамга телефон қила олмайман хатто мобил телефонимни ўғирлаб кетишди деди. Бизга эса бошқалар рақамидан қўнғироқ қиларди. Кеча Қашқадарё вилоятида аварияга учраб оламдан ўтибди. Онасини олдига эссиз...мехмон бўлиб қайтибди. Аллох рахматига олсин. Яқинларига сабр."