Аввалроқ Ўзбекистонда 1 июлдан барча ЙПХ ходимлари бодикамералар билан таъминланиши кераклиги ва камераси бўлмаган тақдирда ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатмаслиги маълум қилинган эди. Лекин кейинчалик ушбу муддат 2020 йил 1 январгача узайтирилиши айтилган эди. Телеграмдаги "Хушнудбек" канали асосчиси Хушнуд Худойбердиев нима бўлганда ҳам ЙПХ ходимида камера бўлиши кераклигини, муддат ҳали узайтирилмаганлигини айтиб ЙПХ ходимлари асоссиз қоғоз парчаси кўрсатаётганини айтиб ўтди.
У каналида қуйидагича ёзади.
Муштарийларнинг айтишича, ЙПХ ходимлари мана бунақа қоғозни ҳайдовчиларга кўрсатиб, видеокамераси бўлмаса ҳам ҳужжат кўрсатишни талаб қилаётган экан. Лекин бунга ишониб қолманг. Бу regulation.gov.uz порталидаги ВМ қарорининг ЛОЙИҲАСИдан олинган. «ID-3901» деган рақам ҳам, лойиҳа эканлигини билдиради.
Яна қайтараман, Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига (http://lex.uz/docs/4089917) ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган. Демак, бугундан бошлаб ҳайдовчилар мобиль видеокамерасиз ЙПХ ходимига ҳужжатларини кўрсатмасликка ҳаққи бор! Яъни хоҳласа кўрсатади, хоҳламаса йўқ.
Агар бу тартиб 2020 йил 1 январгача узайтирилганини айтишса ёки юқоридаги каби қоғозни кўрсатса, бу қоғоз шунчаки ЛОЙИҲА эканлигини, ЙПХ ходимининг талаби ноқонунийлигини, видеокамерасиз ходимга ҳужжат кўрсатмасликка ҳаққингиз борлигини тушунтиринг.
ЙПХ ходимига ортиқча қаршилик ёки провакация қилманг, шунчаки «илтимос, Ўзбекистонда амалда бўлиб турган қонун ҳужжатларига ҳаммамиз бирдек бўйсунайлик» десангиз кифоя. Ҳуқуқий жамиятларда шунақа бўлиши керак, деб ёзади Хушнуд. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|