Dushanba, 30.12.2024, 23:57
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Dekabr » 10 » БИЗ ОМАДЛИМИЗ, ОКА!.. (ҳажвия)

13:06
БИЗ ОМАДЛИМИЗ, ОКА!.. (ҳажвия)
Эсимни танибманки, бир гап хотирамдан чиқмайди. Бобомми, ё бобомнинг бобосими, ишқилиб, кимдир: «Ҳўв бола, қобилиятли бўлиш учун ҳам шундай туғилиш керак», деган экан. Кейинчалик момом қўшимча қилди. «Болам, бой бўлиш учун ҳам омад туғма бўлиши лозим одамда», деди момом бош қашиб. Икки гапни бир-бирига солиштириб роса мағзини чақдим. Ҳақ гапни айтишган экан. Бизнинг авлодда қобилият ҳам, омад ҳам туғма эканига шубҳам қолмади.

Масалан, омадни олайлик. Яқинларимдан бирининг кўзлари кўрмасди. Шундай туғилган экан. Шунинг учун у кишига дўкондаям навбатсиз сариёғми, унми, шакарми, ноёб молларми, ишқилиб, ҳаммасини текин беришарди. Буям етмагандай, маҳаллада ҳар замон ҳар замон қўй сўйилса, калла-почаси ўшаникига оқиб келарди. Қўни-қўшнилар эса унга худонинг берган куни ҳасад қилишарди. Тўғри, омадли одамга ҳасад қилишади-да!..

Тоғам ҳам ўзига етгунча омадли эди. Тракторда туни билан ғўзаларга қандайдир сассиқ дори сепарди. «За то» эрталаб уйга бир бидон сут, қатиқ, қути-қути тухум, сариёғ, гўшт билан кириб келарди. Ваҳоланки, буларнинг ҳаммаси текинга бериларди. Қўшнилар буни кўргандан кейин тинч ўтиради дейсизми? Қувурбошига тўпланволиб тозза тоғамнинг ғийбатини қилишарди. Ие, қанақа одамсизлар ўзи? Тоғам омадни қучоқлаб дунёга келган бўлса, айбдорми?..

Ўша тоғамга яна бир марта омад кулиб боққани ҳеч эсимдан чиқмайди. Ўттиз йил тракторчилик қилиб бирор марта янгисини минмаган экан. Нуқул бировдан қолган эски тракторларни тутқазиб қўйишаркан. Омаднинг эрта-кечи бўлмайди, ҳа! Кунларнинг бирида тоғам тракторида бир чўлоқ одамни уриб кетибди. Тракторнинг пачоғи чиқибди. Ишонасизми, бир ҳафта деганда яп-янги, мойи кетмаган трактор беришди. Тўғри, чўлоқнинг тузалишига анча-мунча пул сарфлади, мелисага қатнайвериб ҳоли қуриди. Лекин асосийси, омад ундан юз ўгирмади. Янги тракторли бўлволди.

Холаларимдан бири ҳе-еч даладан бери келмасди. Қачон қараса, сув, лой кечиб юрарди. Бригадир эди-да! Момомдан дакки егани еган эди. Мана, униям омади келди. Кутилмаганда ногирон бўлиб тўшакка михланди-ю, пенсиянинг каттасини ўша холам оладиган бўлди. Вей, ҳатто бизгаям тутун пули, кул пули қилиб чойчақа улашарди. Қўшниларига ҳам худо икки қўллаб берди. Бир-бирининг дарвозаси ёнига йиғилиб холамга ҳасад қилишганини ўз кўзим билан кўрганман.

Бир укам бор. Нуқул бош оғриғидан нолир, ишининг ҳам ҳалигидай тайини йўғроғиди. Кимдир ақл бўлиб… Мана, бойиб кетди хумпар. Нега дейсизми? Укамнинг давленийси чатоқ чиқибди. Кўтарилиб кетавераркан. Аллаким «Бор, баннисада ярим кило қон топширсанг, текинга қорнингни тўйдиришади, пул ҳам беради» деганакан. Борибди… Билмадим, сизга ёлғон, менга чин, олти ой деганда укам ўзини ўнглаб олди. Уйини шифер қилдирди, эски тахтали эшиги ўрнига темир дарвоза қурдириб, ҳовлисига иккита қўчқорни бойлаб қўйди. Тағин олти ой ярим килодан қон топширса, уйининг ёнбош тарафига янги иморат ҳам солволаркан.

Яна бир яқин қариндошим қанд касалига учраган. Ёнига яқинлашсангиз, ўқчийвериб, кекиравериб хит қилворади. Аммо маҳалланинг олди бўлволган. Текинга гречка, тағин алламбалоларни уйига тўкиб кетишади. Ўшаларнинг ярим-ялчисини сотиб эгнига бир қатор сарпо кийди. Пўрим бўп қолди қариндошим. Ҳозир кўчадан ўтиб қолса, ҳали тили чиқиб чиқмаган гўдак ҳам ғийбатини қилмаса, мана, мен турибман!..

Бир аммаваччам тут тераман деб дарахтга чиққан экан. Чап кўзига дарахт новдаси кириб кетибди. Хешлар «шўрлик ўлиб қолади» деявериб қулоқни қоматга келтиришганди. Омадли пушт аъзоси-да! Ўлмади. Аксинча, ногиронликка чиқиб, мўмай пул оляпти. Автобусга чиқсаям, керилэ-эб туриб қоғозини кўз-кўз қилади. Паттачи шу заҳоти тилини тишлайди.

Мақтаниш эмас-у, аммо ҳақиқатан авлодимизда омадсиз одамнинг ўзи йўқ. Бобомнинг катта жиянларидан бири биргина невара кўрган-у, омади келган. Невараси ҳалиям сил касалликлари диспансерида рўйхатда туради. Ҳар йили манаман деган санаторийда дам олади, тоза ҳаво, даволаниш текин, дўхтирлар уни кўрди дегунча икки қўлини кўксига қўйиб бир қадам ортга тисланади. Салобати бор-да қурмағурнинг!..

Ёки бўлмаса, катта аммамнинг неварасини олайлик. Эрини қачонлардир машина уриб бева қолган. Ҳали-ҳали маҳаллақўмдагилар ойма-ойига кириб, гўшт, ёғ, гуруч, макарон, қўйига, сигирига алоҳида ем ташлаб кетишади. Бола-чақасига маҳалла чеварларига айтиб текин кийимлар тиктириб беришади. Шундай омадли оилани албатта ҳасадгўйлар нишонга олади-да! Борки, ҳасад қилишади, йўқса нима бўларди? Ўтираверардик сўппайиб!..

Каминанинг ўзи ҳам омаддан қуруқ қолмаган. Инастранкага уйланганмиз. Унинг эса дакумэнти чатақ. Ҳеч қаерга боролмайди. Шундай экан, бизнинг оилада «Ойимникига кетиб қоламан, уйимга обориб қўй», деган даҳмазалар бўлмайди. Амриқога кетворган тақдиримдаям биламанки, келсам, хотинбой уйда бўлади. Яна бир омадим, ҳадеганда ҳужжат алмаштираман деб ортиқча пул сарфлайвермайман. Навбатда туриб хун бўлмайман. Қобилият масаласидаям хотинжонимни худо қисмаган. Тез-тез касалланиб туради. Лекин менга дўхтир чақир деб дағдаға қилмайди. Ўзига ўзи укол қилади-қўяди. Туролмай, ҳарсиллаб ётган бўлсаям, қўлига игнани тутқазсангиз бас, укол албатта қилинади деяверинг!..

Менинг яна бир омадим шундаки…

Очиғи, ўтган куни баннисадан келаётиб билиб қолдим. Маҳалладаги бемаза йигитлар орқамдан ғийбатимни қилишяпти экан. Нимаймиш, мен баннисага тушиб маза қилибман. Зўр уколларни текинга олаётганаканман. Баннисанинг машиналари нуқул мени ташийдиган бўлиб қолганмиш. Ие, окаси, буни омад дейдилар! Қани, сенам инфаркт бўлиб кўр-чи, қўлингдан келармикан?..

Яширмайман. Бизнинг маҳаллада ҳасадчи деганнинг зўрлари яшайди. Узунқулоқ гапларга қараганда, улар кўплашиб, инфаркт бўлиш ҳаракатига тушишганмиш. Айтишларича, то ниятга етиб ўша зўр уколларни текинга олмагунча, баннисанинг ўша машинасида тўйиб катайса қилмагунча тинчишмасмиш.

Майли, уриниб кўришсин! Локигин аниқ биламан. Омад туғма бўлмаса, барибир ўхшамайди. Бизга бекор ҳасад қилишибди. Ахир… Биз омадлимиз, ока!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 296 | Qo'shdi: #новости, #xabarlar, #Yangiliklar, #uznews, #Yangilik, #newsuz, #news, #habarlar, #ahborot | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz