Биткоиннинг нархи бир суткада 18 фоизга ошиб, 9200 долларга етди. Март ойидаги нарх тушишидан кейин мазкур активнинг нархи 140 фоизга ошди. Бир сутка ичида биткоиннинг савдолари ҳажми 90 фоизга ошиб, 64 миллиард долларни ташкил қилди. Криптовалюталар бозорида биткоиннинг улуши 65,3 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Биткоин билан бирга, альткоин ҳам қимматлашган. Ethereum’нинг нархи 224 долларни ташкил қилмоқда. Бир суткада унинг нархи 13 фоизга ошган, март ойидаги пасайишдан кейин унинг нархи 86 долларга ёки 160 фоизга қимматлашган. XRP токенининг нархи эса бир суткада 8,7 фоизга ошиб, 0,234 долларга чиққан. Мазкур криптовалюта нархининг бир ярим ойлик ўсиши 130 фоизни ташкил қилган.
Криптовалюталарнинг биринчи юзталигида капитализация қиймати ошиши бўйича энг юқори ўсишни Streamr DATAcoin кўрсатган. Бир суткада унинг нархи 57 фоизга ўсган ва 0,076 долларга чиққан.
Криптовалюта бозорининг қиймати 226 миллиард долларга етган. Март ойида бозорнинг қиймати 120 миллиард долларгача тушган, ўша пайтдан буён бозорнинг ўсиши 88 фоизни ташкил қилган.
Иқтисодчи ва Real Vision компанияси бош директори Рауль Пал биткоиннинг нархи беш йил ичида бир миллион долларга етишини ва молиявий тизимнинг келажаги бўлишини прогноз қилган. Унинг фикрича, ўша пайтга бориб олтиннинг нархи беш баробар ошади ва унинг капитализация қиймати 15 триллион долларга етади.