Кеча, 18 июнь куни ижтимоий тармоқларда номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган «Malibu 2» автомашинанинг видеоси тарқатилиб, кенг муҳокама қилинди. Тошкент вилояти ва пойтахт ИИББ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида «Malibu 2» ни ёқиб юборганликда гумонланган ва унга алоқадор бўлган шахc аниқланиб, ушланди.
Тафсилотларга кўра, 2020 йилнинг 1 июнь "LESSOR CAR” МЧЖ раҳбари Баҳодир Н. таниши 38 ёшли Улуғбек М. га давлат рақам белгиси 01 757 MDA бўлган «Malibu 2» автомашинасини сотиб беришини сўраб, ундан 5 миллион сўм бошланғич бадал маблағи олади. Шундан сўнг, 2 июнь куни вақтинча Мирзо Улуғбек туманида яшовчи гулистонлик 1994 йилда туғилган З.Б. (аёл) таниши Улуғбек М. дан шахсий иши юзасидан мазкур автомашина маълум муддатга кераклигини сўраб, олиб кетиб қайтариб олиб келиб бермайди.
Шундай сўнг кеча, 2020 йилнинг 18 июнь куни соат тахминан 04:30 ларда Тошкент тумани «Файзобод» МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдони яқинида, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида "LESSOR CAR” МЧЖ балансидаги 2019 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли «Malibu 2» русумли автомобилни ёқиб юбориб, нобуд қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро З.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди, 227-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|