TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
1911 йилда Тошкентда туғилган Турсуной Саидазимова биринчи ўзбек актрисаси сифатида танилган. У ўн тўрт ёшида ҳаваскорлар труппасига қўшилади. Ўша вақтда республика ҳукумати ўзбек театрининг кейинги тараққиётини ўйлаб актёрларни сабоқ олиш мақсадида Москвага юборади.
Шу тариқа у 1924–1927 йилларда Москва ўзбек драма студиясида ўқийди. 1927 йилдан Ўзбек драма труппасида актрисалик фаолиятини бошлайди.
Қисқа умри давомида ўзбек ва чет эл драматургиясидан ёрқин образлар яратди: Николай Гоголнинг «Ревизор»ида Мария Антоновна, 1927 йилда Карло Готссининг «Маликаи Турандот» асарида Турандот, Карло Голдонининг «Икки бойга бир малай» комедиясидаги Клариче образлари шулар жумласидан.
Тақдир тақозоси билан унинг ҳаёти фожиали якун топди. 1928 йилнинг 10 майида 17 ёшида Бухородаги гастроль сафари чоғида ўз турмуш ўртоғи томонидан ваҳшиёна ўлдирилди. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий унга атаб «Турсуной марсияси»ни яратган.