![](/_nw/15/92393563.jpg)
Халқ таълими вазирлиги интернетда мактабга тўлов категориялар асосида амалга оширилиши ҳақида тарқалган маълумот ёлғон эканини айтмоқда.
Аввалроқ Тошкентдаги 81 та мактаб 5 та категорияга бўлиниб, уларга қабул 10 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача тўлов асосида бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Аслида биринчи синфга чиқадиган болани мактабга қабул қилиш қандай бўлади: Ўзбекистондаги барча мактабларга эмас, 81 та мактабга болалар асосий ва қўшимча квота асосида қабул қилинади. Фақатгина қўшимча квотадагилар пул тўлайди.
Асосий квота қандай шакллантирилади: туман ҳокимликлари мактабга бириктирилган микроҳудудда яшайдиган (31 декабрга қадар 7 ёшга тўладиган) болаларни, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини инобатга олган ҳолда асосий квотани шакллантиради. Булар ўша мактабнинг биринчи синфига чиқиш учун пул тўламайди.
Қўшимча квота мактабнинг имкониятидан келиб чиқиб:
микроҳудуддан ташқарида яшайдиган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқарида яшовчи мактаб ёшига етмаган (1 сентябрга қадар 6 ёшга тўладиган), мактабда таълим бериладиган тил бўйича бошланғич билимга (мулоқот қилиш кўникмасига) эга бўлмаган болалар учун ажратилади. Боласини қўшимча квота асосида мактабга бермоқчи бўлган ота-оналар энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик йиғим тўлайди.
Қўшимча квота бўйича тўланадиган пул миқдорини мактаб кузатув кенгаши белгилайди. Максимал тўлов миқдори белгиланмаган, буни шароитидан келиб чиқиб мактабнинг ўзи ҳал қилади. Вазирликдаги манбаларнинг айтишича, ҳозирча энг катта тўловни жорий қилмоқчи бўлган мактаб бу қийматни энг кам ойлик иш ҳақининг 37 баробари миқдорида деб белгиламоқчи.
Тўланган пул нимага кетади: қўшимча квотадан тушган маблағлар мактабдаги шароитларни яхшилаш ҳамда таълим муассасасининг ривожланишига ҳисса қўшган мактаб ўқитувчилари ва директорини рағбатлантириш учун йўналтирилади.
Мактабнинг 1-синфига қабул жараёнини бевосита кузатув кенгаши аъзолари назорат қилиб бориши кўзда тутилган. Жумладан, кузатув кенгаши аъзолари мактаб маблағларининг тўғри сарфланишини ҳам назорат қилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|