Америка Миллий уйқу фондининг маълумотига кўра, инсон бир кунда 8-10 соат ухлаш керак. Шунга қарамай ҳамма ҳам бу нормада ухлай олмайди ва бунга турли омиллар, хусусан, уйқусизлик сабаб бўлади.
Elle нашри хаёлан қўзичоқларни санаб чиқиб ҳам уйқусини топа олмайдиганлар учун Америка ҳарбийлари қўллайдиган усулдан фойдаланишни тавсия қилади. Таъкидланишича, мазкур усул 120 сонияда уйқуга кетишга ёрдам беради ва уч ҳафталик амалиётдан сўнг 96 фоиз муваффақият кафолати мавжуд.
Ушбу кўрсатма ҳақида илк бор 1981 йилда «Relax and Win: Championship Performance» китобида ёзилган. Усул икки босқични ўз ичига олади.
Биринчи босқич: Миянгиздан ҳар хил хаёлларни чиқариб ташлаб, онгингизни «тозаланг». Китобда ёзилишича, бунга 1,5 дақиқа атрофида вақт сарфланиши керак. Бунинг учун мушакларни эркин қўйинг, кейин эса елкаларни максимал пастга туширинг ва қўлларингизни енгил ҳис қилинг. Чуқур нафас олинг ва ўзингизни бўш қўйинг. Шу тариқа оёқларни, умуман, танангизнинг барча қисмларини бўш қўйинг.
Иккинчи босқич — қуйидаги образлардан бирини тасаввур қилинг: - сиз мовий осмон остида, сокин денгизда мавжланаётган қайиқ устида кўкка термилиб ётибсиз; - қора хонадаги қора бахмал беланчакка яноқларингизни қўйгансиз; - 10 сония давомида ўзингизга «ўйлама, ўйлама, ўйлама», деб такрорлайсиз ва ухлаб қоласиз.
Фото: Daily Star Ллойд Уинтернинг фикрича, ушбу усул 96 % одамга таъсир қилади. Агар сиз қолган 4 % тоифага кирсангиз, Миллий уйқу фонди қуйидагича йўл тутишни тавсия қилади:
- ухлаш ва уйғониш учун битта аниқ вақтни белгилаш; - ётоқхонани салқин, тинч ва қоронғи бўлишини таъминлаш; - Тунда таркибида кофеин бор маҳсулот истеъмол қилмаслик; - ухлашдан бир неча соат аввал спорт билан шуғулланмаслик ва овқат емаслик; - асосийси — смартфонни кўздан узоқроқ қўйишни.
Уйқунинг тўлиқ бўлмаслигидан одам нафақат асабий бўлиб қолади, балки саломатлигига ҳам жиддий зарар етказади. Шунингдек, диққатни жамлай олмасликка ҳам олиб келади.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|