TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Бир умрга қамалиб клиник ўлим ҳолатини бошдан кечирган маҳбус озодлик талаб қилмоқда…
Американинг Айова штатида фуқарони болта билан чопиб ўлдирганликда айбланиб, бир умрга озодликдан маҳрум этилган 66 ёшли маҳбус Бенжамин Шрайбер 2015 йил 30 март куни клиник ўлим ҳолатини бошдан кечирган. Аммо жонлантириш амалларини ўтказишларига қарши бўлган. Врачлар эса унинг хоҳишига қарши маҳбусни ҳаётга қайтаришганди. Энди Бенжамин Шрайбер суддан уни озод этишни талаб қилмоқда.
— Мен бир марта ўлганман, — демоқда у. — Демак, мени мурда сифатида озодликка чиқаришлари керак. Ҳозир эса мени ўлимимдан кейин ҳам адолатсизларча қамоқда ушлаб туришибди. Бу қонунга зид. Адолатсизлик. Зудлик билан мени озод этишлари керак. Ҳозир бир умрлик қамоқ жазосини ўтаб бўлиб, иккинчи жазо муддатини ўтамоқдаман. Ваҳоланки, суд ҳукмида бир марта умрбод қамоқ жазоси белгиланган.